islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Талабалар контракти 10% га арзонлаштирилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўлов-контракт асосида ўқитиш нархларини оптималлаштириш борасида билдирилган кўплаб мурожаатларни ҳисобга олиб, уларни ижобий ҳал қилиш мақсадида Молия вазирлиги билан биргаликда қатор таклифларни ишлаб чиқди. Унга кўра:

✅ Кундузги шаклда ўқийдиган барча талабаларга 10 фоиз чегирма берилади. Бу чегирма янги 2020/2021 ўқув йили учун қўлланади;

➖ ОТМлар томонидан етим, чин етим, ногирон бўлган талабаларга ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож, “темир дафтар” рўйхатидаги оилалар фарзандлари бўлган талабаларнинг ижтимоий ҳолатидан келиб чиқиб, ОТМлар ўз ҳисобидан 4,0 млн. сўмгача молиявий ёрдам кўрсатиш имкониятига эга бўлади.

Ўз навбатида вазирлик тўлов-контракт бўйича бошқа мавжуд имтиёзлар борлигини ҳам эслатиб ўтди. Жумладан, Ёшлар иттифоқи томонидан ҳарбий хизматни ўтаб қайтган талабаларнинг 35% контракти тўлаб берилиши, шунингдек Солиқ кодексига биноан айрим тоифа инсонлар учун тўлов-контрактни иш ҳақи ва бошқа даромадларидан тўлаганда даромад солиғи олинмаслигига оид тартиб ҳақида маълумот берилди.

Вазирлик баёноти якунида талабаларни ҳар қандай шароитда ҳам асосий мақсаддан чалғимаслик ва ўз соҳасида етук мутахассис бўлиб етишиш учун тинимсиз изланишдан тўхтамасликка чақирди.

171020cookie-checkТалабалар контракти 10% га арзонлаштирилади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: