islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қабртошига Қуръон оятларини ёздириш жоизми?

CАВОЛ: Қабртоши қўйдирмоқчиман. Тошга Ихлос ва Фотиҳа сураларини борган одамлар ўқиши учун ёздирсам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қабр тошига Қуръон оятларини ёзиш мумкин эмас, макруҳ бўлади. Ислом шариати ҳар бир нарсада мўътадил йўлни ихтиёр этган. Жумладан, қабрга оид ишларда ҳам. Шариат қабристонларни қаровсиз ташлаб қўйиш ва уларни улуғлашда ҳаддан ошишдан қайтарган.

عن جابر رضی الله عنه قال نهى رسول الله صلی الله عليه وسلم ان تجصص القبور وان یکتب عليها وان ینبٰی عليها وان توطأ (رواه الإمام الترمذي)

Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларнинг гипс билан сувалишидан, уларнинг устига ёзилишидан ва уларнинг устига бино қурилишидан ва босилишидан қайтарганлар” (Имом Термизий ривоятлари).
Лекин қабрларни лой билан суваш борасида “Раддул муҳтор” китобида шундай дейилган:

الْمُخْتَارُ أَنَّهُ لَا يُكْرَهُ التَّطْيِينُ

“Уламолар томонидан ихтиёр қилинган гап шуки, лой билан суваш макруҳ эмас”.
Қабрга бирор нарса ёзиб қўйилиши ҳақида Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:

لَا بَأْسَ بِالْكِتَابَةِ إنْ اُحْتِيجَ إلَيْهَا حَتَّى لَا يَذْهَبَ الْأَثَرُ وَلَا يُمْتَهَنَ

“Қабр билинмай кетиши ва оёқ ости бўлмаслиги учун ёзиб қўйишга эҳтиёж туғилса, (белги сифатида) ёзиб қўйишнинг зарари йўқ”

إنَّهُ يُكْرَهُ كِتَابَةُ شَيْءٍ عَلَيْهِ مِنْ الْقُرْآنِ

“Қабр устига Қуръондан бирор оят ёзиш макруҳдир” (“Раддул муҳтор” китоби).

Демак, қабрга дафн этилган кишига белги бўладиган миқдорда ёзиш жоиз, лекин ундар ортиқ ёзиш жоиз эмас. Агар ёзишга ҳожат йўқ бўлса, ёзмагани авлодир. Қабрга оят ва ҳадисларни ёзиш мутлоқ жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

171390cookie-checkҚабртошига Қуръон оятларини ёздириш жоизми?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: