islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Фидоийлар меҳнати муносиб баҳоланди

Жорий йилнинг 25 август куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2019-2020 ўқув йили якунига бағишланган “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида   ZOOM иловаси орқали онлайн маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирни институт ректори У.Ғафуров олиб борди. Ректор барчани кириб келаётган мустақиллигимизнинг 29 йиллиги билан самимий табриклади. ТИИ ректори ортда қолган 2019-2020 ўқув йили тўғрисида гапирар экан, эришилган ютуқларни эътироф этиб, йўл қўйилган камчиликлар ҳам кузатилгани таъкидлади.

Маълумки,  2020 йилнинг 16 март кунидан юртимизга кириб келган “COVID-19” пандемияси туфайли Тошкент ислом институтида ҳам онлайн ўқитиш тизимига ўтилди. У.Ғафуров масофавий таълим жараёнларида фаол қатнашган профессор-ўқитувчи ва ишчи ҳодимларнинг меҳнати ҳақида алоҳида тўхталди.

Тадбирда 2019-2020 ўқув йили давомида ўқув, илмий, маънавий-тарбиявий ва ташкилий ишлар сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда институт фаолиятини янада такомиллаштиришда қўшган ҳиссаси учун бир қатор профессор-ўқитувчилар ва ишчи ходимлар номинациялар бўйича фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

“Энг фидоий бўлим бошлиғи” – Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Шожалилов Шоғиёс    
“Энг фаол кабинет мудири” – “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири Боймиров Муслим
“Меъёрий ҳужжатларни юритишда энг интизомли ўқитувчи” – “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси Бухарбоев Ёқуб
“Энг намунали кафедра мудири” – “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Неъматов Жахонгир
“Энг тартибли кафедра” –  Тиллар кафедраси
“Энг жонкуяр аёл ходима” –  Кадрлар бўлими инспектори Мирзааҳмедова Гулноза
“Ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш тадбирларида энг фаол иштирок этган ходим” –  Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Меликузиев Джахонгир

Шунингдек, қуйидаги ўқитувчи ва ходимлар ҳам қатор номинациялар бўйича тақдирландилар:

Фамилия, исми, шарифи Номинациянинг номланиши
1. Сувонов Фазлиддин Энг интизомли ўқитувчи
2. Абдуллаев Абдурасул Энг кўп хорижий илмий мақолалар муаллифи
3. Жўраев Фарход Энг кўп илмий мақола ва тезислар муаллифи
4. Рўзиев Жахонгир Ўқув қўлланма нашр этишда энг фаол ўқитувчи
5. Пардаев Абудқодир Институт сайтида энг кўп мақолалар муаллифи
6. Муҳаммадумаров Сирожиддин Жамоат ишларида энг фаол ходим
7. Даминов Эргаш Китоб нашри ва рисола ёзишда энг фаол ўқитувчи
8. Лутфуллаев Шамсиддин Масофавий таълим бўйича энг фаол ўқитувчи
9. Эркаев Маъмуржон Энг фаол китобхон ходим
10. Ғафуров Уйғун Телевидениедаги кўрсатувларда энг фаол иштирок этган ўқитувчи
11. Арипов Сотволди Йилнинг энг фаол куратори
12. Сагдиев Аҳмад Энг фидоий ходим
13. Жабборов Нурбой Йилнинг энг яхши маънавий-маърифий тадбирлар ташкилотчиси

Тадбир якунида янги 2020-2021 ўқув йилини кўтаринки кайфиятда бошлаш  ҳамда таълим жараёнларини ташкил этишда барча зарур чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида келишиб олинди.

Тошкент ислом институти матбуот хизмати

172900cookie-checkФидоийлар меҳнати муносиб баҳоланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: