islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳаётдан не маъно иймон бўлмаса…

Ўзбекистоннинг яна бир зиёлиларидан бири Фатҳулла Масъудов коронавируснинг навбатдаги қурбонига айланди.

Тошкент ислом институти жамоаси Ўзбек Миллий академик драма театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Масъудовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Ибодатли, иймон-эътиқодли Фатҳулла Масъудов фаолияти давомида халқимизга маърифат улашиш йўлида қўлидан келганча хизмат қилди. Яхшилликка чорловчи қатор роллари билан бир қаторда камтарин ва олижаноб хислатлари билан халқимиз кўнглидан жой олди.

Самимий ва эътиборни тортувчи овоз соҳиби бўлган Фатҳулла Масъудов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг таклифига биноан Республика қорилар мусобақасида бир неча бор бошловчилик қилди.

57 ёшида охират сафарига кузатилаётган марҳумни Аллоҳ таоло барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, мағфиратига олсин. яқинларига сабру жамил бериб, қазои қадарини имон ила, розилик ила қарши олганлар қаторида ажру мукофотлар ато этсин.

Ҳурматли ўқувчилардан ҳам марҳумнинг ҳақига хайрли дуода бўлишларини сўраб қоламиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

173860cookie-checkҲаётдан не маъно иймон бўлмаса…
3 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: