Жорий йил 10 апрелдаги қонунга биноан 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланган эди.
Шундан келиб чиқиб, кўпчилик эртага дам олиш куни бўладими, деб сўрашмоқда.
ЖАВОБ: йўқ, 21 октябрь дам олиш куни эмас.
Байрамларнинг 2 тури бор: ишланадиган ва ишланмайдиган. Барча байрамлар ҳам дам олиш куни бўлавермайди. Масалан, 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ёки 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни дам олиш кунлари эмас.
Агар байрамлар дам олиш куни деб белгиланса, қонунда бу алоҳида кўрсатилади. Меҳнат кодексининг 131-моддасига биноан Ўзбекистонда 9 та байрамда дам олинади (рўйхати расмда берилган). Ўзбек тили байрами улар рўйхатида йўқ.
Қонунлардаги фарқ ҳақида янада яхшироқ тасаввур ҳосил қилишингиз учун, Ўқитувчи ва мураббийлар кунини белгилаш ҳамда Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисидаги қонунларни илова қиляпман, ўқиб кўрсангиз ҳаммаси тушунарли бўлади.
@xushnudbek