Ҳикмат мўминнинг йўқолган моли, уни қаерда топса, олади. Барча инсонларнинг Яратгувчиси Аллоҳ ўзи истаган кишиларга ҳикмат беради. Кимга ҳикмат берилган бўлса, бас муҳаққақки, унга кўп яхшилик берилибди. Ваъз-эслатмаларни фақат аҳли донишлар, ҳикмат эгаларигина оладилар (Бақара,269).
Ижтимоий фанлар кафедраси томонидан ташкил этилган навбатдаги онлайн илмий семинар мавзуси “Комил инсон билиши муҳим бўлган масалалар”дан энг асосийси ҳикмат ҳақида сўз юритилди. Семинар модератори О.Тангиров маърузачига сўз бергач, ТИИ Ижтимоий фанлар кафедраси “Ислом фалсафаси” фани ўқитувчиси Х.Бойхўрозов ZOOM иловаси орқали комил инсон билиши зарур бўлган масалаларни ташкил қилувчи ҳикматнинг 6 таркибий қисмлари билан таништирди.
Ҳикмат сўзи лўғатда – донишманлик, ҳикмат, фалсафа, деган маъноларни англатади. Истилоҳда, билимсизлик, қабоҳат ва жаҳолатдан тўсувчи ҳар нарса – бу ҳикматдир. У назарий ва амалий қисмдан иборат бўлади:
Назарий ҳикмат – табиий фанлар, аниқ фанлар ва илоҳиёт илмларидан ташкил топади:
Амалий ҳикмат – гўзал ахлоққа эга бўлиш, жамият ва оилада тадбирли бўлиш ҳамда сиёсий онгга эга бўлишдан иборат:
Шундай экан, юқоридаги 6 та белгига эга инсонни комил инсон десак бўлади. Ўзида, амалий ва назарий ҳикмат унсурларидан бири бўлмаган шахс комил инсон бўла олмайди.
Қудрат ва ҳикмат соҳиби Аллоҳ таолонинг ҳикматли бандаси Иброҳим алаҳиссалом, Парвардигоро, зурриёдларим орасига ўзларидан бўлган, уларга оятларингни тиловат қилиб берадиган, Китоб ва ҳикматни ўргатадиган ва уларни поклайдиган бир пайғамбарни юбор (Бақара,129), деб дуо қилган эди.
Ҳикматнинг оз ёки кўплигини инсондаги ақл даражаси орқали билса бўлади. Пайғамбарлар ҳикматли инсонлар бўлганлар, Муҳаммад алайҳиссалом барча инсонлардан, жумладан жами пайғамбарлардан ақл жиҳатдан устун эди. Демак, энг ҳаким, ҳикматли инсон Муҳаммад алайҳиссаломдир. Бундан чиқди энг комил инсон ҳам Муҳаммад алайҳиссаломдир.
Семинар сўнгида ўқитувчи ва талабалар томонидан берилган саволларга жавоб берилди. Илмий семинарлар давом этади.
ТИИ матбуот хизмати