islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Олий маъҳадда “Қорилар мусобақаси-2020” кўрик-танлови бўлиб ўтди | Фотолавҳалар

Аллоҳ таоло каломи шарифида марҳамат қилиб айтганидек:

وَفِي ذَلِكَ فَلْيَتَنَافَسِ الْمُتَنَافِسُونَ

“…Бас, мусобақачилар шу (неъматлар) йўлида мусобақа қилсинлар!”[1].

Ҳадиси шарифда шундай дейилган:

عَن عُثْمَانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:خَيْرُ كُمْ مَنْ تَعَلَّمَ الْقُرْآنَوَعَلَّمَهُ. رَوَاهُ أًحْمَد وَأَصْحَابُ الْكُتُبِ السِّتَّةِ

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди: «Набий соллоллоҳу алайҳи ва салла дедилар: «Сизларнинг энг яхшингиз Қуръонни ўрганган ва ўргатганингиздир». Имом Аҳмад ва олти тўплам эгалари ривоят қилган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 5 январь куни халқ депутатлар вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги нутқида: Қуръонни эшитиш, эшита олиш юксак маънавият, маърифат. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди. Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак бу муваффаққият бўлади. Элимизга нур келади…[2], деб таъкидлаган.

Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтимизда ҳам ҳар йили “Қорилар мусобақаси”ни ўтказиш анъанага айланган. Жорий 2020 йил 10 декабр куни институт талабалари ўртасида Таҳфизул Қуръон кафедраси ташаббуси билан Қуръони каримнинг “ҳифз” (яъни, Қуръонни тўлиқ ёд олганлар) ҳамда “тиловат” (яъни, Қуръонни тўғри, гўзал ва равон ўқувчилар) йўналишларида “Қорилар мусобақаси” ўтказилди.

Мусобақани қуйидаги ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди: ТИИ “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири: Жаҳонгир қори Нематов, “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ўқитувчилари: Аҳмадхон қори Рашидов, Исломхон қори Убайдуллаев, Валихон қори Азимбоев, Абдулбосит қори Қобилов, Зафар қори Маҳмудов. Котиб ва ҳисобчи: Элёр қори Аҳматқулов.

Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Абдулбосит қори Қобулов тиловати билан мусобақа бошлаб берилди.
Ҳакамлар ҳайъати азолари Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчилари- ўнгдан: Жаҳонгир қори Неъматов, Аҳмадхон қори Рашидов, Исломхон қори Убайдуллаев, Элёр қори Аҳмақдқулов.
Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров кириш сўзи билан тадбирни очиб берди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон қори Ишматбеков иштирокчиларга муваффақият тилади.

Аввал хабар берганимиздек, 2020 йил 9 ноябрь куни 4-курс талабаси Ҳикматуллоҳ Рўзалиев ва 3 декабрь куни 1-курс талабаси Ғофуржанов Аҳмадуллоҳ Қуръони каримни бир кунда, бир ўтиришда 10 соат мобайнида тӯлиқ ёддан ўқиб берган эди.
Мусобақага ташриф буюрган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков сўзга чиқиб, иштирокчи қориларга муваффақият тилаш асносида Ҳ. Рўзалиев ва А.Ғофуржановга фахрий ёрлиқ топширди. Келгусида ҳам мана шундай етук қорилар кўплаб чиқишига тилак билдирдилар.

Мавзуга доир:

Олий маъҳад талабаси Қуръони каримни ёддан 10 соат мобайнида тўлиқ ўқиб берди-Ҳ. Рўзалиев 

Олий маъҳаднинг яна бир талабаси Қуръонни 10 соат мобайнида тўлиқ ёддан ўқиб берди-А.Ғофуржанов

Ҳикматуллоҳ қори Рўзалиев
Аҳмадуллоҳ қори Ғофуржанов

Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Жаҳонгир қори Рўзиев тадбирда бошловчилик қилди

Иштирокчи қори талабалар
Мусобақа ташкилотчилари раҳбари, Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов кўрик-танлов шартлари билан таништирмоқда

Мусобақа якунига кўра қуйидаги талабалар ғолиб деб топилдилар:

“Ҳифз” йўналишидаги ғолиблар:

Биринчи ўрин: Нуриддинов Асадуллохон қори (4 курс), Проректор Умиджон домла Ходжаев тақдирлади.
Иккинчи ўрин: Ҳомидов Муҳаммадюсуф қори (3 курс). Аҳмаджон қори Рашидов тақдирлади.
Учинчи ўрин: Иззатуллаев Файзуллоҳ қори (4 курс). Абдулбосит қори Қобилов тақдирлади.

“Тиловат” йўналишидаги ғолиблар:

Биринчи ўрин: Ҳомидов Ҳикматуллоҳ қори (3 курс). Валихон қори Азимбоев тақдирлади
Иккинчи ўрин: Кўпайсинов Жасур қори (3 курс). Исломхон домла Убайдуллаев тақдирлади.
Учинчи ўрин: Жалолхонов Аббос қори (1 курс). Зафар қори Маҳмудов тақдирлади.

Мусобақа сўнгида ғолиблар дипломлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тадбир охирида юртимиз тинчлиги ва тараққиёти, халқимиз фаровонлигини сўраб дуойи хайр қилинди.

Жаҳонгир Убайдуллоҳ,

Тошкент ислом институти “Таҳфизул-Қуръон”

кафедраси ўқитувчиси

185530cookie-checkОлий маъҳадда “Қорилар мусобақаси-2020” кўрик-танлови бўлиб ўтди | Фотолавҳалар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: