islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ўзбекистон президенти 2021 йил учун устувор илм-фан йўналишлари белгилаб берди

Ўзбекистон президенти кейинги йил учун устувор илм-фан йўналишларини белгилаб берди. Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномада шу ҳақда маълум қилди.

Қайд этилишича, келгуси йилда илм-фан соҳасида олийгоҳлар ва илмий ташкилотлардаги докторантлар сони 4,5 мингтага етказилади ёки 2017 йилга нисбатан 3 баробарга оширилади. Ушбу мақсадлар учун бюджетдан қўшимча 240 миллиард сўм ажратилади.

Илғор халқаро амалиёт асосида, доцент ва профессор илмий унвонлари, фалсафа ва фан доктори илмий даражаларини бериш ваколати ўз йўналиши бўйича нуфузли бўлган олийгоҳларнинг илмий кенгашларига ўтказилади.

“Жорий йилда илк бор математика, кимё-биология ва геология фанларини таълим ва илмнинг устувор йўналиши сифатида белгилаб, уларни комплекс ривожлантириш чоралари кўрилди.

Жумладан, 98 та ихтисослашган мактаб ҳамда Геология фанлари университети ташкил этилди. Ўқув дастурлари тубдан қайта кўриб чиқилди, ўқитувчиларнинг иш ҳақи оширилди.

Энди кейинги йил учун устувор илм-фан йўналишларини белгилаб олишимиз керак.

Агар тарихга назар ташлайдиган бўлсак, дунёдаги деярли барча кашфиёт ва технологияларни яратишда физика фани фундаментал асос бўлганини кўрамиз.

Ҳақиқатан ҳам, физика қонуниятларини чуқур эгалламасдан туриб, машинасозлик, электротехника, IT, сув ва энергияни тежайдиган технологиялар каби бугун замон талаб қилаётган соҳаларда натижага эришиб бўлмайди”, – деди давлат раҳбари.

Президент келгуси йилда физика ва чет тилларини ўрганишни устувор йўналиш этиб белгилашни таклиф қилди.

“Келгуси йилда таълимнинг барча бўғинларида ушбу фанларни ўқитиш сифатини тубдан ошириш, ихтисослашган мактаблар очиш, малакали педагогларни жалб этиш каби тизимли ишлар амалга оширилади.

Физика бўйича Аҳмад Фарғоний номидаги халқаро фан олимпиадаси ташкил этилади.

Шунингдек, физика йўналишида илмий изланишлар кўлами ва сифатини ошириш, ёш олимларга зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилади”, – деди Шавкат Мирзиёев.

206810cookie-checkЎзбекистон президенти 2021 йил учун устувор илм-фан йўналишлари белгилаб берди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: