“14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Тошкент ислом институти ўқитувчи-ходимлари ўртасида волейбол мусобақаси ўтказилди.
Ақоид ва фиқҳий фанлар, Ҳадис ва ислом тарихи фанлари, Таҳфизул Қуръон, Ижтимоий, Тиллар кафедралари ҳамда Ўқув-услубий ва Хўжалик бўлимларидан ташкил топган жамоалар ўртасида бўлиб ўтган мусобақа 2 гуруҳга бўлинган ҳолда ўтказилди.
Гуруҳлардаги баҳсларда ғолиб чиққан жамоалар навбатдаги босқичда ўзаро беллашдилар, натижада энг кучли, Тиллар ва Ижтимоий фанлар кафедраси жамоалари финалда дуч келдилар.
Муросасиз кечган баҳсда Тиллар кафедраси жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси 3-ўринни эгаллади.
6-7 январь кунлари бўлиб ўтган волейбол мусобақаси ғолиблари бугун 9 январь куни тақдирландилар.
ТИИ Матбуот хизмати