islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Онлайн-тажвид дарсларининг амалий машғулоти | 1-дарс

Хабарингиз бор, ҳафтанинг ҳар чоршанба куни Тошкент Ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири, тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов онлайн-тажвид дарсларини янги шакл ва инновацион услубда олиб бормоқда.

Ушбу онлайн-машғулотлар биринчи қисмида мухлисларга Қуръони карим оятларини ўқиш қоидалари ўргатилиб, сўнг жонли эфир вақтида телефон орқали ўқувчиларнинг қироати текширилмоқда.

🔸Кейинги пайтда онлайн-тажвид дарсларининг амалий қисмида юртдошларимиздан кўплаб телефон қўнғироқлар бўлаётгани сабаб уларнинг барчасига жавоб бериш имкони бўлмаяпти. Шу боис онлайн-тажвид дарсларига қўшимча тарзда ҳафтанинг ҳар пайшанба куни амалий машғулот ўтказиш йўлга қўйилмоқда.

🕌 Машғулотларни Тошкент Ислом институтининг қироат устозлари олиб боради.

214530cookie-checkОнлайн-тажвид дарсларининг амалий машғулоти | 1-дарс

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: