islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Инстаграм диний адоватни қўзғатадиган саҳифаларни ўчириб ташлайди

Инстаграм, шахсий хабарларда ирқий ёки диний мансублик асосида душманликни келтириб чиқарадиган сўзлардан фойдаланувчи ҳисоблар, яъни аккаунтларни ўчириш жараёнларининг бошланишини эълон қилди.

Компания хабарида қайд этилганидек, илгари шахсий хабарларнинг ҳақоратли мазмуни ҳақида шикоят қилинган тақдирда, уларни маълум бир вақт хабар жўнатиш имконияти блокланарди. Энди ҳисоб блокланади. Компания ёзишмалар қоидаларини бузишдан бошқа ҳолатларда блоклашни режалаштирмаганлигини маълум қилди. Тақиқлаш, ҳақоратга учраган фойдаланувчиларнинг шикоятлари асосида киритилади.

ТИИ Матбуот хизмати

217450cookie-checkИнстаграм диний адоватни қўзғатадиган саҳифаларни ўчириб ташлайди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: