islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Талабалар диққатига: танлов!

“16 ноябрь – Халқаро диний бағрикенглик куни” муносабати билан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида илмий тадқиқотлар олиб бориш ва изланувчанлик қобилиятига эга иқтидорли талабаларнинг салоҳиятини намоён этиш мақсадида “Жамиятда диний бағрикенгликни таъминлашнинг асосий тамойиллари” мавзусида “Энг яхши мақола”, “энг яхши видеоролик”, “Энг яхши иншо” танловини эълон қилади. Иштирокчилар мақолаларининг номларини шу мавзу доирасида олиб бориши мақсадга мувофиқдир ва мақолалар ўзбек, рус, араб, инглиз тилларида қабул қилинади.  

Танлов институт талабалари ўртасида ўтказилиб, иштирокчилар мақолаларни “Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими”га +998996909226 ва +998942686892 телеграм номерига, ведороликларни @oliymahad_bot ботига 2021 йилнинг 13 ноябрь куни соат 16:00 га қадар топшириши лозим.

Тақдим этиладиган мақолалар А4 (210х297) форматли оқ варақнинг бир томонига 1,5 интервалда “MS Word, Times New Roman” 14 шрифтда ёзилади ва уни ёзиш жараёнида қуйидаги ҳошиялар ўлчамига риоя қилиш зарур: ўнг томондан – 1,5 см, чап томондан – 3 см, юқоридан –  2 см, пастдан – 2 см. Мақолалар энг 3-5 бетдан иборат бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Мақоланинг номи бош ҳарфларда ўртада кўрсатилади. Кейин  1интервал ташлаб муаллифнинг исм-шарифи ва курси ҳам гуруҳи ёзилади. Сўнгра 1,5 интервалдан кейин мақоланинг асосий матни берилади.

Мавзуга тегишли бўлган мақолалар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади.

Энг яхши мақола ва видеороликлар институт сайтида эълон қилинади.

Шунингдек, 2021 йилнинг 15 ноябрь куни институтнинг асосий биносида соат 13:30 да “Диний бағрикенглик – осойишталик гарови” мавзусида талабалар ўртасида “Энг яхши иншо” танлови ўтказилади. Танловда иштирок этишни хоҳлаган талабалар “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими”га мурожаат қилиб ёки +998990225222, +998994220131 телефон номерлари орқали рўйхатдан ўтиб қўйиш сўралади.

“Энг яхши мақола” , “энг яхши видеоролик” ва “энг яхши иншо” танловларидаги ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.

255151cookie-checkТалабалар диққатига: танлов!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: