islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Шамоллаш ва гриппни даволашда aнтибиотик керакми?

Тошкент ислом институти талабалар турар жойида истиқомат қилувчи талабалар учун “Шамоллаш ва грипп касалликларини олдини олиш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Талабалар турар жойи мураббийи Абдулҳаким Олимов томонидан ташкил этилган тадбирда институт ҳамшираси Мукамбар Нигманова шамоллаш ва грипп ўртасидаги фарқ, касалликдан сақланиш йўллари ва даволаниш чора-тадбирлари тўғрисида маълуот берди.

Шамоллаш ва грипп бир-бирига ўхшаш касалликлар. Уларни даволашда антибиотиклардан жуда эҳтиёт бўлиб фойдаланиш керак.

Ҳар бир инсон шамоллаши ёки гриппга чалиниши одатий ҳол бўлса керак.

Шамоллаш — айниқса, совуқ мавсумда энг кенг тарқалган касалликлардан биридир. Бунга асосан юқори нафас йўллари(бурун, томоқ, трахея)га таъсир кўрсатадиган вирусли инфекция сабаб бўлади. Нотўғри даволаниш ёки касалликни ўтказиб юбориш пневмония ёки бронхитга сабаб бўлиши мумкин.

Грипп — бу ўта юқумли мавсумий нафас олиш йўллари касаллиги бўлиб, одатда декабр ва март ойлари орасида рўй беради, февраль ойида энг юқори даражага кўтарилди.

Ушбу икки касаллик шамоллаш ва грипп баъзан бир-бири билан адаштирилади, чунки уларнинг аломатлари жуда ўхшаш. Aммо бу нотўғри.

Гриппнинг биринчи аломатларидан бири – бу кўз қизариши, умумий ҳолсизланиш. Кейинги аломатлари – тана ҳарорати 38 даражадан ошиши.

Aнтибиотик қачон керак?

Aнтибиотиклар ҳақли равишда замонавий тиббиёт хазинаси ҳисобланади. Aммо уларни нотўғри ишлатиш қимматга тушиши мумкин. Aнтибиотиклар одатда бактериялар сабаб бўлган касалликларни даволаш учун ишлатилади. Шамоллаш ва гриппда улардан фойдаланиш керак эмас.

 Касаллик бошланишининг дастлабки кунларида организмда табиий иммунитет реакцияси пайдо бўлади, антибиотикни жуда эрта ишлатганда эса, ўз-ўзидан инфекцияни бошқариши мумкин бўлган ҳимоя механизмлари йўқ қилинади.

Шунинг учун грипп ва шамоллаш пайтида антибиотиклардан сақланиш яхшироқдир. Улар фақат бактериал инфекция ташхисида самарали бўлади.

Ҳар қандай, инсон учун энг оддий туюлган касалликни даволашда ҳам, биринчи навбатда, шифокорга мурожаат қилиш ва дорилардан унинг рецептига асосан фойдаланиш – даволанишнинг энг тўғри ва самарали услуби бўлади.

258430cookie-checkШамоллаш ва гриппни даволашда aнтибиотик керакми?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: