islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Умрага етганлар ҳаваси

Ҳабибим қадамин ўпган юртларга,
Бугун кетмоқдасиз қалбда ҳаяжон.
Қандай турарканман, қандай юраман?
Қалбларда ҳаяжон кўзларда қувонч.

Ҳабибим яшаган олис юртларга,
Бугун сизлар жуда яқин кеттингиз.
Ҳатто сўзламоққа тиллар ҳайронда,
Айтинг юрагингиз нелар ҳис этди?

Соғинган қалбингиз неча йил гувоҳ,
Тунлар йиғлагансиз ўртанган ҳижрон.
Бугун етмоқдасиз, бордингиз охир,
Соғинчларга қандай бергансиз бардош?

Менку бормаяпман кузатдим фақат,
Шунда ҳам қалбимда минг бир ғалаён.
Ўйлайман Ҳабибим ёнида қандай,
Ҳаёлан бораман ҳис этиб сизни.

Юнусхўжа

 

25910cookie-checkУмрага етганлар ҳаваси

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: