islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Хушхабар: “Умра-2022” сафарлари бошланди

Бугун, 22 январь куни эрта тонгда “Умра – 2022” мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар.

Мана шундай улуғ бахтга эришган юртдошларимизни кузатиш учун таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида жам бўлишди.

Муборак сафарга отланган ҳамюртларимизнинг кўзларида қувонч, тилларида шукроналик сўзлари сира аримаганига гувоҳ бўлдик. Кузатиш жараёнида Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган зиёратчилар эсон-омон муборак қадамжоларни зиёрат қилиб келишлари, ушбу зиёратни юртимиз ва бутун дунё мусулмонларга бардавом қилишини сўраб хайрли дуолар қилинди.

Зиёратчилардан ота-оналаримиз ва яқинларимиз билан бирга Каъбатуллоҳ атрофида тавоф қилиш бахтини насиб этишини сўраб, дуолар қилишларини илтимос қилинди.

Аллоҳ таоло умрага отланганларнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик зиёратчиларининг Умра сафарлари пандемия сабаб 2020 йил март ойида бошлаб тўхтаб қолган эди.

Орадан қарийб 2 йил ўтиб Аллоҳнинг инояти билан Каъбатуллоҳ ва Равзаи мутоҳҳарага бўладиган зиёратлар қайта тикланди. Навбатдаги сафар рейслари 25 ва 28 январь кунларига мўлжалланган.

Аллоҳ таолодан Умра сафари рейсларини кўпайишини ва баракаси бундада зиёда бўлишини сўраймиз.

Зиёратчиларни кузатиш жараёнлари:

272481cookie-checkХушхабар: “Умра-2022” сафарлари бошланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: