islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ислом таълим муассасалари масъуллари учун онлайн семинар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ў.Ҳасанбаев, Таълим ва илмий-тадқиқотлар бўлими мудир ўринбосари А.Дўсматов иштирокида олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари раҳбар кадрлари ва масъуллари учун онлайн семинар бўлиб ўтди.

Йиғилишда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, проректор У.Ходжаев, масъуллар Ҳ.Аманов, М.Мирисмаилов, О.Тангиров ва бошқалар қатнашдилар.

Семинарда таълим муассасалари раҳбарларининг 2021-2022 ўқув йилининг 1-семестр якунлари, битирувчи босқич талабаларининг якуний аттестация ва битирув малакавий ишлари ҳимояларига тайёргарлик тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, одоб-ахлоқ масалалари, талабалар турар жойидаги ҳолат ва Рамазон ойини муносиб ўтказиш бўйича ҳам маълумот берилди.

Шундан сўнг Ў.Ҳасанбоев ЎМИнинг таълим соҳасига оид буйруқларини ўқув муассасаларидаги ижроси, маъҳад ва мадрасаларнинг ютуқ ва камчиликлар юзасидан таклиф ва тавсияларини берди.

Маълумот учун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфида 3та олий ва 10та ўрта махсус ислом таълим муассасаси мавжуд. Шудан 2таси аёл-қизларга мўлжалланган мадраса ҳиобланади.

ТИИ Матбуот хизмати

293810cookie-checkИслом таълим муассасалари масъуллари учун онлайн семинар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: