islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Олий Маъҳаднинг 92 нафар битирувчилари имом-хатиб ва мударрислик вазифалари бўйича ишга тақсимот қилинди

Тошкент ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий тадқиқотлар бўлими мудир ўринбосари А.Дусматов ва Масжидлар бўлими етакчи мутахассиси Музаффар Жаббаров иштирокида кундузги таълим йўналиши битирувчи курс талабалари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқотда ТИИ Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев, “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат” бўлими ходими А.Олимов ҳам иштирок этиб, диний соҳа вакиллари олдида турган муҳим вазифалар муҳокама қилинди ҳамда битирувчилар иш тақсимоти лойиҳаси билан таништирилди.

Маълумот учун, мазкур 2021-2022 ўқув йилида институтни кундузги таълим йўналиши бўйича 77 нафар йигитлар ва 15 нафар аёл-қизлар, жами 92 нафар талаба битирмоқда.

Уларга, юртимиздаги масжидларга имом-хатиб, ноиб имом ҳамда ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқитувчи вазифаларида ишлаш учун йўлланма берилади.

Магистратура босқичида таълимни давом эттирмоқчи бўлган битирувчилар республика олий таълим муассасаларидан бирига ҳужжат топширишлари мумкин.

Халқнинг диний эҳтиёжларини қондиришда масжидлар ҳамда диний ходимларнинг хизмати катта ўрин тутади. Масжид имом ва ноиблари жамоатга намозларни адо қилиб бериши билан бирга кундалик масалаларда мусулмонларга йўл-йўриқ кўрсатиши, уларнинг дардига қулоқ солиб, қийнаётган муаммоларига ечим топиш орқали ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этадилар. Шунинг учун бўлажак имом-хатиб вазифасида ишловчи талабаларнинг илмий савияси, дунёқараши ва шахсий сифатлари талаб даражасида бўлиши лозим.

Масжид меҳроби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мерос экан, У зотга муносиб бўладиган диний соҳа ходимларини тайёрлаш асосий вазифа ҳисобланади.

ТИИ Матбуот хизмати

298100cookie-checkОлий Маъҳаднинг 92 нафар битирувчилари имом-хатиб ва мударрислик вазифалари бўйича ишга тақсимот қилинди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: