islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳикматлар: “Ҳар ким ўзини баланд тутса паст бўлур, паст тутса баланд бўлур!”

Фузайл ибн Иёз:

Беш нарса бадбахтлик нишонасидир: аввали, кўнгил қаттиқлиги, иккинчи – кўздан ёш келмаслиги, учинчи – ҳаёсизлик, тўртинчи – дунёга рағбат қилмоқ, бешинчи – дунё учун узун ҳаёллар суриш.

***

Ҳамиша очиқ кўнгилли бўлинглар. Чунки Аллоҳ очиқ кўнгиллиларни севади.

***

Ҳар ким ўзини баланд тутса паст бўлур, паст тутса баланд бўлур!

***

Икки нарса аҳмоқлик нишонасидир: бири ажойиб нарсани кўрмайин кулмоқ ва бири хабар сўрамасдан туриб хабар бермоқ.

***

Оқил киши шуки, аҳмоқ билан ҳолва ейишдан сақланади.

***

Уч нарса кўнгилни ўлдиради: кўп емоқ, кўп ухламоқ ва кўп гапирмоқ. Қуръон, ҳадис ва машойихларнинг сўзи бўлса ундоқ эмас.

***

Агар бир киши сендан «Аллоҳни севасанми?» деб сўраса унга жавоб бермагин! Чунки агар севмайман десанг кофир бўласан, агар севаман десанг ва унга лойиқ амал қилмасанг ёлғончи бўласан!

***

Суфёни Саврий:
Кимки ихлос билан бир амални қилсаю, кейин ўша амалга мақтаниб, мен фалон ишни қилдим, деса, қабул бўлган ўша амали яхшилик рўйхатидан ўчирилиб, риё рўйхатига ёзилур…

***

Боязид Бистомий:
Ҳаёт – илмда, роҳат – маърифатда, завқ – зикрдадир. |
Халқнинг ҳалокати икки нарсададир: биттаси – халқни ҳурмат қилмаслик, иккинчиси, Ҳаққа шукр қилмаслик.
Ҳақ севгиси уч нарса билан белгиланади: саховатда денгизга, шафқатда қуёшга, тавозе ва мискинликда тупроққа ўхшайди.

Иброҳим ибн Адҳам:

Ҳар ким уч ўринда кўнглини ҳозир тутмаса, унга раҳмат эшиги очилмайди: Қуръон ўқилганда, иккинчи зикр айтилганда, учинчи, намоз ўқиётганда.

***

Иброҳим ибн Адҳамдан насиҳат сўрадилар, деди:

– сен боғлиқни очгин, очиқни боғлагин.

У киши:

– бу гапни тушунмадим.

-Боғланган чўнтагингни очгин ва улашгин, яъни саховатли бўлгин ва очилган оғзингни ёпгин, яъни беҳуда ва бефойда сўзларни гапирмагин.

31890cookie-checkҲикматлар: “Ҳар ким ўзини баланд тутса паст бўлур, паст тутса баланд бўлур!”
1 та фикр мавжуд
  1. Каримжон

    …буйи пастлар фитначи булади, бундан ким мустасно? Шу саволни туликлигича ифодалаб беринг илтимос.

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: