islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Тил билимдонлари” аниқланди

1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонуннинг 1-моддаси ва Бош Қомусимизнинг 4-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тили” эканлиги белгилаб қўйилган.
“Ўзбек тили байрами” муносабати билан Тошкент ислом институтида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида турли тадбирлар ўтказилмоқда. Тиллар кафедраси ҳамда Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳамкорликда битирувчи курс талабалари ўртасида “Тил билимдонлари” деб номланган викторина ўтказилди.


Викторинада кафедра мудири У.Ҳасанов, ўқитувчилар С.Мансуров, Д.Насиров, бўлим бошлиғи А.Олимов ҳакамлик қилдилар.
Берилган блитс саволларга энг кўп жавоб берган Мирбобоев Мираббос ва Шамуратов Омирзақ ғолиб бўлиб эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

ТИИ Матбуот хизмати

333821cookie-check“Тил билимдонлари” аниқланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: