islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Буюк хулқ соҳибисиз, ё Расулуллоҳ!

Тошкент ислом институти  талаба қизлари иштирокида оламларга раҳмат пайғамбар, сарвари коинот Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийрат ойлигига бағишлаб “Буюк хулқ соҳибисиз, ё Расулуллоҳ!” деб номланган бадиий кеча бўлиб ўтди.

Тадбирда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал хулқларини кўрсатиб бериш ниятида 1-курс талабалари “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларга муносабатлари”, 2-курс талабалари “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жамиятдаги муаммоларга муносабатлари”, 3-курс талабалари “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тақволари” ва 4-курс  талабалари “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болаларга муомалалари” мавзуларини илмий, бадиий ва замонавий кўринишдаги турли чиқишлар билан ёритиб бердилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хотин-қизлар масалалари бўйича ходималари Марям Абдуллаева ва Мунира Абубакирова, Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Зулайҳо Соатова, Олмазор тумани имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Дилшора Хабирова, Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти мудираси Нозима Ибрагимова ҳамда бир қатор устозлар бугунги тадбиримизнинг азиз меҳмонлари бўлдилар.

Тадбир давомида “Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишда бардавом бўлайлик” деб номланган бир ой давомида ким кўп салавот айтиш беллашуви ҳамда “Ислом тарихи ва сийратни ўргатиш” мавзусида илмий ва бадиий мақолалар ёзиш танловининг сарҳисоби ўтказилди. Ғолиб талабаларга совғалар топширилди.

Валиева Саодат,

Талаба қизлар билан ишлаш бўйича куратор

335810cookie-checkБуюк хулқ соҳибисиз, ё Расулуллоҳ!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: