islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Футбол турнерининг кубок эгалари аниқланди

Тошкент ислом институти талаба ёшларининг жисмонан соғлом, руҳан етук бўлишлари учун “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида спортнинг футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Финалда 1-курс талабалари ва Таҳфизул Қуръон кафедрасининг 2-курс талабалари беллашдилар.
Асосий вақтда 1:1 натижа қайд этилиб, пеналтилар сериясида 3:2 ҳисобида 1-курс талабалари мусобақа ғолиби бўлдилар.


Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан ташкил қилинган турнерда ғолибларга кубок ва совринларни институт ректори У.Ғафуров, Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси аъзоси Акбар Усмонов ва Ўзбекистон терма жамоасининг етакчи ўйинчи, “BMB” клуби аъзоси, 3 карра Ўзбекистон чемпиони Машраб Адилов топширдилар.
Акбар Усмонов талабаларнинг ўйинларига юқори баҳо бериб, маҳоратли футболчиларга ўзининг зарур тавсияларини берди.


Маълумот учун, Акбар Усмонов 3 карра Ўзбекистон чемпиони, 2017 йил 20 ёшгача терма жамоалар ўртасида Осиё чемпионати тўпурари, 2019-2020 йиллари Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футзалчиси, 2019-2021 йиллар орасида 3 маротаба олий лиганинг энг яхши тўпурари бўлган.

ТИИ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва
маърифат бўлими ходими Ш.Бадиев

336920cookie-checkФутбол турнерининг кубок эгалари аниқланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: