القران نذير لكل من بلغه
37-савол: Абдурраззоқ ибн Қатода ривоят қилади:
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳнинг китобидан етказинглар, кимки Аллоҳнинг китобидан бир оят етказса, у Аллоҳнинг амрини етказган бўлади», дедилар.
Бу ҳадис Аллоҳ таолонинг Китобидаги қайси ояти карима маъносига мувофиқ келади?
37-жавоб: Шу оятга мувофиқ келади:
وَأُوحِيَ إِلَيَّ هَذَا الْقُرْآنُ لِأُنْذِرَكُمْ بِهِ وَمَنْ بَلَغَ
«Менга ушбу Қуръонни, Унинг ила сизларни ва у етиб борганларни огоҳлантиришим учун ваҳий қилинди» (Анъом сураси, 19-оят).
Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси
Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг
“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”
китоби асосида тайёрлади.