islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Қуръони карим ва тажвид” ўқув курслари ўқитувчилари учун малака ошириш ўқувлари бошланди

Тошкент  ислом институтида “Қуръони карим ва тажвид ўқув курслари” бўлими фаолият юритмоқда. Мазкур бўлимнинг институт биносида ташкил этилган ўқув курсидан ташқари пойтахт ва вилоятларда 11та филиали мавжуд.
Ўқув курсларида тингловчиларга Қуръони карим қироати ва тажвидини ўргатаётган қори ўқитувчилар учун малака ошириш ўқувлари ташкил этилди.

2022 йилнинг ноябр ва декабр, 2023 йилнинг январ ойларида, жами 3 ой давомида ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари Тошкент ислом институти биносида қори ўқитувчиларга Қуръони карим ва тажвид илмлари бўйича 100 соатлик дастур асосида сабоқ берилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Алижон қори, ТИИ “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, ТИИ “Қуръони карим ва тажвид ўқув курслари” бўлими бошлиғи Жаҳонгир қори Рўзиев ва Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, “Мирбобо” жоме масжиди имом ноиби Аъло Нуриддинов малака ошириш ўқувларида тингловчиларга таълим берадилар.
Мазкур малака оширишда Тошкент ислом институти, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Нурафшон, Чирчиқ, Янгийўл шаҳарларидаги, шунингдек “Кўкалдош” мадрасаси қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси ўқитувчилари қатнашмоқдалар.

Тошкент ислом институти қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг пойтахт ва вилоятлардаги филиаллари:

1.Ўзбекистон халқаро ислом Академияси (ЎзХИА). Манзили: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, А.Қодирий кўчаси, 11 уй. Тел.: (99) 906-87-27;
2.Жиззах вилояти вакиллиги – Жиззах шаҳар филиали. Манзили: Жиззах шаҳри, Ўратепалик маҳалласи, Ўратепалик кўчаси. Тел.: (97) 325-72-43;
3.Жиззах вилояти вакиллиги – Зомин тумани филиали. Манзили: Зомин тумани, Ш.Насриддинов кўчаси. Тел.: (97) 328-63-40;
4.Қашқадарё вилояти вакиллиги – Қарши шаҳар филиали. Манзили: Қарши шаҳри, Қаллиқ Боғобод маҳалласи, Насаф кўчаси, 274-уй. Тел.: (91) 222-03-03;
5.Фарғона вилоят вакиллиги – Фарғона шаҳар филиали. Манзили: Фарғона шаҳри, Ал-Фарғоний кўчаси, 177-уй. Тел.: (90) 272-60-06;

6.Фарғона вилоят вакиллиги – Бувайда шаҳар филиали. Манзили: Бувайда тумани, Пошшопирим қишлоғи, Шукрона кўчаси, 1-уй. Тел.: (93) 975-15-82.
7.Тошкент вилоят вакиллиги – Ангрен шаҳар филиали. Манзил: Ангрен шахри Тараққиёт МФЙ Бунёдкор кўчаси 26-уй
Масъул: Канаев Дилшод Абдусаттарович тел: +998955000402
8.Тошкент вилоят вакиллиги – Бекобод шаҳар филиали. Манзил: Бекобод шаҳри “Нурли йўл” МФЙ, Турон кўчаси 503-уй. Масъул: Абдурахмонов Абдулазиз Абдумўмин ўғли тел: +998955000403
9.Тошкент вилоят вакиллиги – Нурафшон шаҳар филиали. Манзил: Ўрта Чирчиқ тумани Обод МФЙ, Кўтарма-2 кўчаси 170-уй. Масъул: Хамраев Маъмур Маҳмуджонович тел: +998955000804
10.Тошкент вилоят вакиллиги – Чирчиқ шаҳар филиали. Манзил: Навруз МФЙ, Гуляева кўчаси, 57 уй 3-қават. Масъул: Раҳмонов Миркомил Саматович тел: +998955000801
11.Тошкент вилоят вакиллиги – Янгийўл шаҳар филиали. Манзил: Янгийўл туманида Гулбаҳор МФЙ, Ш.Рашидов кўчаси 6-уй. Масъул: Абдусатторов Бекзод Абдуқаҳҳор ўғли тел: +998955000509

ТИИ “Қуръони карим ва тажвид ўқув курслари” бўлими бошлиғи Жаҳонгир қори Рўзиев

340030cookie-check“Қуръони карим ва тажвид” ўқув курслари ўқитувчилари учун малака ошириш ўқувлари бошланди
1 та фикр мавжуд
  1. Иншааллах бизларгахам фарзандларгахам сизлардек бу́лиш насиб килсин!
    Аллох барча му́минларни у́з панихида асрасин амин!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: