“18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун” муносабати билан Тошкент ислом институти Ижтимоий фанлар кафедраси томонидан тадбир ўтказилди.
Давра суҳбатида Тошкент давлат юридик университети Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Бегзод Наримонов “Байроғим – шоним менинг, ғурурим, орим менинг!” мавзусида маъруза билан иштирок этди.
“Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) О.Тангиров тадбирни кириш сўзи билан очиб берди.
Деярли барча давлатлар ўз байроғига эга ва улар хилма-хил. Жумладан мустақил Ватанимизнинг ҳам жаҳон ҳамжамиятида тенглар ичида тенг эканини ифода этиб тургувчи ўз байроғи бор. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи — байроқнинг бутун узунлиги бўйлаб ўтган тўқ мовий ранг, оқ ранг ва тўқ яшил рангли учта эндан таркиб топган тўғри тўртбурчак шаклидаги матодир. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг узунлиги 250 сантиметрга, кенглиги 125 сантиметрга тенг. Мовий ранг, оқ ранг ва яшил рангли энларнинг кенглиги бир хил. Ҳар бир эн 40 сантиметрга тенгдир. Байроғимизнинг ўртасидаги оқ рангли эннинг четларидан кенглиги 2,5 сантиметрга тенг қизил ҳошиялар ўтказилган. Бу эса осойишталик, тинчлик ва барқарорлик шунингдек бунёдкорлик рамзларидир.
Соҳибқирон бобомиз Амир Темур ҳам ранг танлашга жуда эътиборли бўлган эканлар. Гарчи жангу жадалларда боши узра Ислом байроғини баланд кўтарган бўлсалар-да, кўчма масжидларининг гумбазини кўк ва қароргоҳларининг қуббасини қизил рангга бўяттирганлар. Оқ ранг – поклик, беғуборлик, софликни, орзу ва ҳаёллар тозалиги, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли бўлиб, азал-азалдан сулҳ ва амният мазмунини ифодалаб келади.
Мазмунли суҳбат учун Б. Наримоновга миннатдорчилик сифатида проректор У.Ходжаев ташаккурнома ва китобларни топширди.
ТИИ Матбуот хизмати