islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Самарқандлик талабалар билан учрашув ўтказилди

Тошкент ислом институтига Ўзбекистон мусулмонлар идораси Самарқанд вилояти вакили ўринбосари, “Хўжа Ахрор Валий” масжиди имом хатиби Мансуров Ёқубжон Қобилович ташриф буюрди.


Ташриф асносида Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Олимов, бўлим ходими Ш.Бадиев ҳамда талабалар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Суҳбатда Ё.Мансуров Самарқанд вилоятидан келиб таҳсил олаётган талабалар билан яқиндан танишган ҳолда доимий алоқани тиклаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда Самарқанд вилоятидаги юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш каби масалаларда ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.
Суҳбат сўнгида Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Олимов Ё.Мансуровга мазкур амалий ташриф учун миннатдорчилик билдириб, эсдалик совғасини топширди. Шунингдек, келгусида ҳам юқори малакали кадрлар тайёрлашда ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича келишиб олдилар.

ТИИ Матбуот хизмати

344790cookie-checkСамарқандлик талабалар билан учрашув ўтказилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: