islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Доктор Шиҳобиддин Аҳмад Фарфур ташрифи

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига асли суриялик, бугунги кунда Туркиядаги “Абу Ҳанифа” университетида фаолият юритиб келаётган машҳур ҳанафий мазҳаби уламоларидан бири, араб тили, балоғат, аруз ва усулул фиқҳ фанлари мутахассиси, соҳасига оид кўплаб асарлар муаллифи, доктор Шиҳобиддин Аҳмад Фарфур ташриф буюрди.

Институтнинг мажлислар залида устоз ва талабалар иштирокида “Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифлар маъноларини тўғри англашда Усулул фиқҳ фанининг тутган ўрни” мавзусида суҳбат бўлиб ўтди.

Суҳбат сўнгида доктор Шиҳобиддин Аҳмад Фарфур институт талабалари томонидан берилган саволларга жавоб берди.

Доктор Шиҳобиддин Аҳмад Фарфур 1966 йилда Суриянинг Дамашқ шаҳрида таваллуд топган. 1983 йилда Дамашқдаги “Фотиҳ” ислом институтини, 1989 йилда Покистондаги Файсалобод университетида магистратурани, 1993 йилда Либия исломий даъват факултетини тамомлаган. 1993 йилда Покистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида жойлашган Синд халқаро университетида докторлик даражасини олган. 2000 йилда, Байрут университетининг ислом ҳуқуқи факултетида магистратурани тамомлаган.

2005-2007 йилларда Покистондаги “Минҳаж” университетида араб тили кафедрасини ташкил этган ва унга раҳбарлик қилган.

2007 йилда “Минҳаж” университети профессори унвонини олган.

2011-2013 йилларда Туркиянинг Сивас шаҳрида жойлашган “Республика” университети адабиёт факултети (араб тили ва адабиёти бўлими)да дарс берган.

2013-2016 йилларда Туркиядаги Мармара университети Адабиёт факултети(араб тили ва адабиёти бўлими)да дарс берган.

Доктор Шиҳобиддин Аҳмад Фарфур ҳозирда бир қанча исломий университетлар профессори; Истанбулдаги Араб Академик Ассоциациясининг асосчиси ҳисобланади.

Шунингдек, доктор Шиҳобиддин Аҳмад Фарфурниг “Фалсафа ва донолик”, “Фиқҳ ва ниятлар ўртасидаги қоидалар”, “Семантикадаги грамматик қоидалар”, “ал-Фаробий мезони”, “Баъзи шеърларим (1700 мисрадан иборат)” каби бир қатор илмий мақолалари нашр этилган.

Шу билан бирга, доктор Шиҳобиддин Аҳмад Фарфур 2006 йилда “Шайх Абдул Қодир Жилоний халқаро конференциясида (Файсалобод, Покистон); 2007 йилда, “Шайх Аҳмад Ризохон халқаро конференцияси”да (Карачи, Покистон); 2007 йилда “ал-Фарабий” бутунжаҳон конференциясида (Қозоғистон); 2010 йилда Сивас университетида Карбало конферентсиясида (Туркия) иштирок этган.

ТИИ “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири

Жаҳонгир қори Неъматов

Бундан ташқари, Миср, Баҳрайн, Туркия каби қатор хорижий давлатларда бир қатор маҳорат дарслари, семинар-тренинглар ўтказган, кўплаб маҳаллий ва халқаро анжуманларда илмий маърузалар билан иштирок этиб келмоқда.

378970cookie-checkДоктор Шиҳобиддин Аҳмад Фарфур ташрифи

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: