islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Глобал тармоқда диний-маърифий мавзуларни ёритишга қаратилган таҳлилий қарашлар” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди

Жорий йилнинг 29 май куни Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан “Пойтахт” бизнес марказида марказий ОАВда ҳамда интернет сайтларида фаолият олиб бораётган журналистлар учун “Глобал тармоқда диний-маърифий мавзуларни ёритишга қаратилган таҳлилий қарашлар” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Мазкур семинарни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда буюк аллома аждодларимиз меросини ўрганиш, миллий-диний қадриятларимизни тиклаш, динлараро бағрикенглик ва ҳамкорлик ғояларини оммалаштириш, халқимиз, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлод онгида ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишдан иборат.

Ушбу семинар-тренингда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, Ахборот ва техник таъминот бўлими бошлиғи Т.Азимов ва ходим А.Авлаёров иштирок этдилар. Унда институт ректори У.Ғафуров “Диний ва дунёвий билимлар уйғунлигини ривожлантириш асосида таълим сифатини ошириш борасида Давлатимиз томонидан белгиланган вазифалар” мавзусида маъруза қилди.

38870cookie-check“Глобал тармоқда диний-маърифий мавзуларни ёритишга қаратилган таҳлилий қарашлар” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: