islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Минг китоб”: Фидойи устозлар сабаб ўқув адабиётларига бўлган эҳтиёж қопланмоқда

Тошкент ислом институти “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси устозлари ҳомийларни жалб этган ҳолда Ахборот-ресурс маркази фондига мўътабар асарлардан иборат дарсликлар, ўқув қўлланмалар ва илмий адабиётлар тақдим қилдилар.

Абдуллоҳ  Сирожиддин, Ибн Ҳажар Асқалоний, Абдулмажид Туркмоний, Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавий, Неъматуллоҳ Аъзамий, Абдулмажид Жузжоний, Муҳаммад Абдулҳай Лакнавий, Доктор Рамазон Бутий, Шайх Муҳаммад Аввома каби етук олимлар томонидан тасниф этилган 535 хилдаги,  умумий сони 1078 та китоб АРМга ҳадя қилинди.

Қуръон, Тафсир, Ҳадис, Ақоид, Фиқҳ, Усулул фиқҳ, Мусталаҳул ҳадис каби фанларга оид мазкур китобларнинг тақдимоти “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедрасида бўлиб ўтиб, ТИИ ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқубжон домла Бухарбоевга кафедра мудири Ҳурмуҳаммад домла Нурбаев, катта ўқитувчи Фахриддин домла Маманосиров китобларнинг олиб келиниши ҳамда муаллифлар бўйича маълумот берди.

Ректор М.Муҳаммадсиддиқов кафедра фидойи устозларининг талабалар таълими борасида қилаётган саъйи ҳаракатларига юқори баҳо бериб, ўқув адабиётлари ва дарсликларга бўлган эҳтиёжни тўла таъминлаш бўйича зарур тавсиялар берди.

Устоз ва талабалар учун олиб келинган 535 хилдаги мўътабар асарларнинг кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

ТИИ “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси

кабинет мудири Икромжон Жўрабоев

 

 

393990cookie-check“Минг китоб”: Фидойи устозлар сабаб ўқув адабиётларига бўлган эҳтиёж қопланмоқда

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: