فأَجاءَها الْمخاض
109-савол. Аллоҳ таоло айтади:
فَأَجَاءَهَا الْمَخَاضُ إِلَى جِذْعِ النَّخْلَةِ
«Бас, тўлғоқ уни хурмо танасига олиб борди» (Марям сураси, 23-оят). «Фа ажааҳа»нинг маъноси нима?
109-жавоб. Ибн Аббос айтади: «Уни мажбур қилди, дегани». Сўнг унга шоир Ҳассон ибн Собитнинг шеърини мисол қилади:
Бирдан қаттиқ сиқиб бордик,
Бу бизни тоғнинг этагига олиб борди.
Таҳфизул Қуръон кафедраси катта ўқитувчиси
Исломхон Убайдуллаев,
Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар:
1000 саволга 1000 жавоб” китоби асосида
тайёрлади