islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Суроқа қиёфасидаги Иблиснинг мағлубияти

Маълумки, жинлар одам ёки ҳар қандай бошқа ҳайвон қиёфасида Аллоҳнинг изни билан намоён бўлиши борасида “Тафсири Ибн Касир”да маълумотлар келган.

Китобда баён қилинишича, Бадр жангида жинларнинг ичида куфр бўйича энг етакчиси Иблис одам қиёфасида пайдо бўлди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: “Бадр жанги куни Иблис Бану Мудлиж қабиласидан бўлган бир киши қиёфасида ўз байроғи ва шайтонлар қўшини билан келди.

Иблис Қурайшнинг нуфузли вакили Сурақо ибн Молик қиёфасида пайдо бўлган. У Қурайш қўшинига деди: “Бугун одамлар орасида сиздан ғолиби йўқ ва мен сизнинг ҳимоячингизман”.

Икки қўшин саф тортганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳовуч тупроқ олиб, мушрикларнинг юзлари томон сепдилар. Шунда Қурайш қўшинининг бир қисми қочди.

Фаришта Жибрийл алайҳиссалом Иблис томон йўл олганида, уни кўрди ва шу пайт у бир мушрикнинг қўлини ушлаб турган эди, қўлини тортиб олди ва қўшини билан орқага қочди.

У киши Иблисга, қаёққа кетяпсан, Суроқа, сен бизга шафоатчиман, демадингми, деб ҳайқирди.

“Мен сизлар кўрмаган нарсани кўраман. Мен Аллоҳдан қўрқаман ва Аллоҳ азобда қудратли зотдир!”, деб жавоб берди Иблис.

“Ўшанда шайтон уларга амалларини зийнатлаб кўрсатди ва: “Бу кунда одамлардан сизга ғолиб кела оладиган ҳеч ким йўқ. Мен сизнинг ҳомийингизман”, деди” – Анфол сураси, 48-оят.

“Тафсири Алусий”да мана бу маълумот келган. Маккага қайтиб келган Қурайш қўшини Суроқа туфайли мағлуб бўлганликларини айта бошладилар. Буни эшитган Суроқа Қурайш ҳузурига келиб, мен ҳақимда фалон-фалон гапларни айтаяпсизлар, лекин мен сизлар жанг қилганларингни ҳам билмай қолдим, ўша жангда мағлуб бўлганларингни мана энди билиб турибман, деди.

Бу Қурайшни баттар саросимага солди. Улардан бир неча кишигина Иблис уларга Суроқа шаклида келганини англадилар.

ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари

кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

433440cookie-checkСуроқа қиёфасидаги Иблиснинг мағлубияти

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: