islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

Мўминнинг хазинаси

Аллоҳ таоло Қуръонни инсонларга раҳмат ва ҳидоят қилиб, Росулининг йўлини эса тўғри йўл қилиб белгилади. Муслим эса Раббисининг ва расулининг кўрсатмаларига оғишмай амал қиладиган солиҳ инсон бўлганлиги сабабли оламларнинг гултожидир. Унинг зарра миқдоридаги яхшилиги ҳам жавобсиз қолмайди, у нимаки, хайрли иш қилмасин зое кетмайди. Чунки Аллоҳ таоло шундай дейди:

وَمَا يَفْعَلُوا مِنْ خَيْرٍ فَلَنْ يُكْفَرُوهُ ۗ وَاللَّهُ عَلِيمٌ بِالْمُتَّقِينَ

“Яхшилик қилсалар, ҳаргиз инкор этилмаслар. Аллоҳ тақводорларни яхши билувчи зотдир” (Оли Имрон, 115).

Биргина сўзни ҳам Аллоҳ розилиги учун айтар экан, бу учун ҳам улуғ ажр бордир. Қуйида мусулмон киши кундалик ҳаёти давомида айтиб юрса, улкан савобларга эришадиган зикрлар келтирилган.

Ҳар бир ишни бошлашдан олдин:

بسم الله

“Бисмиллаҳ”- “Аллоҳ номи билан бошлайман”.

Биродари билан кўришган пайтида:

السلام عليكم و رحمة الله و بركه

“Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ”-“Сизга тинчлик-хотиржамлик, Аллонинг раҳмати ва баракаси бўлсин”.

Аллоҳни улуғлаш учун:

الله اكبر

“Аллоҳу акбар”- “Аллоҳ буюкдир”.

Хушхабар эшитганда, Аллоҳнинг гўзал ишларига қойил қолганда:

سبحان الله

“Субҳаналлоҳ”- “Аллоҳ покдир”.

Аллоҳ таолонинг неъматлари ҳақида тафаккур қилиб, унга шукроналик келтирганда:

الحمد لله

“Алҳамдулиллаҳ”- “Аллоҳга ҳамд бўлсин”.

Аллоҳ таоло ажойиб бир ишни тақдир қилганда:

ما شاء الله

“МашаАллоҳ”- “Нима бўлган бўлса, Аллоҳнинг иродаси билан бўлган”.

Келгусида бажармоқчи бўлган ишни қилиш, унга ваъда беришдан олдин:

ان شاء الله

“Ин ша Аллоҳ”- “Аллоҳ хоҳласа”.

Қўрқув ва тушкунликка тушганда:

حسبنا الله ونعم الوكيل

“ҲасбунАллоҳу ва ниъмал вакил”- “Аллоҳ ўзи етарлидир ва у қандай яхши вакилдир”.

Ёмон ўй-хаёллар келганда:

أعوذ بالله من الشيطان الرجيم

“Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм”- “Лаънатланган шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрайман”

Қилган гуноҳ-у хатоларига тавба қилиш учун:

استغفر الله

“Астағфируллоҳ”- “Аллоҳ мени кечирсин”.

Ёрдамсиз, муҳтож ҳис қилганда:

و الله المستعان

“Аллоҳнинг ёрдами етарлидир”.

Йўқотишга дуч келганда ёки ўлим хабарини эшитганда:

إنا لله وإنا إليه راجعون

“Инна лиллаҳи ва инна лиллаҳи рожиюъун”-“Биз Аллоҳникимиз ва албатта, унгагина қайтамиз”.

Кишини яхши иши учун мақташганда:

و ما توفيق الا بالله

“Ва ма тавфиқи илла биллаҳ”.

Кишилар бир-бирларига яхшиликни сўраб дуо қилганларида:

آمين

“Амин”- “Дуоларимизни қабул қил”.

Бирор кишининг қилган яхшилигига “раҳмат” айтганда:

بارك الله فيك

“Баракаллоҳу фийка”- “Аллоҳ сенга барака берсин”.

Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг номларини эшитганда ёзаётганда ва зикр қилаётганда:

صلى الله عليه و سلم

“Соллаллоҳу алайҳи ва саллам”- “Аллоҳнинг у зотга саломи ва саловати бўлсин”.

3-курс талабаси
Мунаввара Ниёзалиева

68240cookie-checkМўминнинг хазинаси
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!