islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Муғомбир

Алихон яхши бола эди. Лекин дўстлари уни ҳамма билан тортишавергани сабабли яхши кўрмас эдилар. Куз кунларининг бирида кўл бўйида йиғилган болалар денгизлар ва кўллар ҳақида суҳбат бошлашди. Айтишардики, денгизлар чуқурроқ ва унинг суви ҳам кўлникига қараганда совуқроқ бўлади. Алихон эса доимгидек уларнинг гапини аксини таъкидлай бошлади. Болалар унинг табиатини билганлари сабабли баҳсга киришмадилар. Улар бир оз нарироққа кетишдида, сувга текис, силлиқ тошларни ирғита бошлашди. Тошлар худди какликлар сингари сувнинг мовий сатхида сакраб-сакраб кетар эди. Бу сафар Фаррух отган тошлар кўпроқ сакрар эди. У отган тошлар сув устида сирпаниб узоқ юргандан кейин кўздан ғоиб бўлар эди. Алихон ҳасад билан унга: “Қани сени тошларинг қандай экан кўрайликчи?” – деди. Фаррух кафтлари орасидаги тошларини кўрсатди. Аслида унинг тошларини бошқаларнинг тошидан ҳеч қандай фарқи йўқ эди. Муғомбир Алихон бирор баҳона топиш учун: “Мана! Сени тошларинг худди қоғоз сингари ингичка экан. Бундай тошларни ҳар қандай одам ҳам яхши ота олиши мумкин” – деди. Фарруҳ унинг ниятини фаҳмладида, шу ондаёқ: “Мени тошларимни ол, ўзингникини эса менга бер, ўшанда кўрасан!” – деди. Шундай қилдилар. Лекин натижа ўзгармади. Шу пайт автоҳалокат сабабли оқсоқланиб қолган Хайдар исмли бола Алихоннинг олдига келиб: “Бугун омадинг келмаябди”- деди. Омадсизлиги боис жаҳли чиқаётган Алихон қўполлик билан унга бақириб: “Сен нимани ҳам тушунар эдинг, чўлоқ!”- деди. Алихонни бу гапи болаларни ранжитди. Ҳамма уни ўзгаларга нисбатан одобсизлиги учун уялтира бошлади. Зеро, Алихоннинг қилган бу иши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак ҳадисларига мутлақо тўғри келмас эди. Шундай эмасми?!

لا تمار أخاك و لا تمازحه

Биродарингиз билан тортишманг ва уни мазаҳ қилманг!
(Сунани Термизий, Бирр 58)

Рус тилидан Оҳунжон Ахмад ва
Муаттар Абдулқаюм таржимаси

129860cookie-checkМуғомбир

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: