islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳаракатлар стратегиясидан – тараққиёт стратегияси сари

Тошкент ислом институтида, янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган олий мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирга Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи, сиёсий фанлар номзоди, доцент Хайрулла Умаров таклиф этилди.

Давра суҳбатида ректор Уйғун Ғафуров, проректор Умиджон Ходжаев, кафедра мудирлари, ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди.

Маърузада Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси етти йўналишдан иборат этиб белгиланганлиги қайд этилди. Мазкур  ҳужжатда “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойил асосий ғоя ва бош мезон сифатида белгиланган ҳамда “инсон – жамият – давлат” деган янги тамойил фаолиятининг асоси ҳисобланади.

Тараққиёт стратегияси доирасида амалга ошириладиган энг устувор вазифалар:

  • эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш, инсон қадри-қиммати ва унинг қонуний манфаатларини таъминлаш;
  • адолат ва қонун устуворлиги – халқчил давлат қуриш, инсон қадр-қимматини таъминлаш;
  • миллий иқтисодиётни ривожлантириш;
  • адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш;
  • маънавий ва маърифий соҳаларда ислоҳотларни амалга ошириш;
  • глобал муаммоларнинг миллий ва минтақавий даражадаги ечимларини топиш;
  • тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, мактабгача таълимдаги қамров даражаси 2017 йилда 27,7 фоизни ташкил қилган бўлса, ҳозирда 62 фоизни ташкил қилмоқда, 2030 йилга бориб эса мазкур қўрсаткични 80 фоизга етказиш мақсад қилинганлиги ушбу соҳада ҳам улкан марраларни қўяётганлигимиздан далолат беради.

Битирувчиларни олий таълим билан қамров даражаси 2016 йили 9 фоизни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2021 йилга келиб 28 фоизни ташкил қилмоқда, бу кўрсаткични 50 фоизга етказиш мақсад қилинган.

Халқимиз саломатлигини таъминлаш доимо устувор вазифа бўлган. Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, 2017 йилда соғлиқни сақлаш тизимига бюджетдан ажратилган жами маблағлар 7,1 трлн. сўмни ташкил қилган бўлса, 2020 йилга келиб бу кўрсаткич 14,8 трлн. сўмга етди. Президент ўз нутқида ушбу соҳага йўналтириладиган маблағларни 2 баробар ошириш, жумладан, келгуси беш йилда олий тоифали шифокорлар маошини эквивалент ҳисобида 1 минг долларга етказиш мўлжалланаётганини эълон қилиши мазкур тизимда фаолият олиб бораётган заҳматкаш шифокорларнинг меҳнатларига давлат тарафидан бўлаётган юксак эътибор намунаси, десак муболаға бўлмайди.

Тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш:

Қуролли Кучларимиз қудратини янада ошириш

  • ҳарбийларнинг жанговар шайлиги, жисмоний ва маънавий тайёргарлигини кучайтириш;
  • ҳарбий хизматчилар ва соҳа фахрийларини, уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш, моддий таъминотини янада яхшилаш, уй-жой билан таъминлаш, фарзандларининг замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши учун барча зарур чора-тадбирларни кўриш.

 Прагматик ва чуқур ўйланган ташқи сиёсат ва иқтисодий дипломатия борасидаги муносабатларни янада ривожлантириш

  • Марказий Осиё минтақасидаги барча мамлакатлар билан яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини тобора кучайтириш;
  • минтақанинг ажралмас қисми, яқин қўшни бўлган Афғонистонда тинч ва осойишта ҳаётни тиклаш, бу мамлакатда иқтисодий ва гуманитар инқирозга йўл қўймаслик учун афғон халқига ёрдам кўрсатиш;
  • Афғонистон билан биргаликда йирик транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга ошириш;
  • Россия, Хитой, Америка Қўшма Штатлари, Туркия, Ҳиндистон, Покистон, Германия, Франция, Жанубий Корея, Япония, Бирлашган Араб Амирликлари ва дунёнинг барча минтақаларидаги шериклар билан ўзаро манфаатли ва кўпқиррали алоқаларни кенгайтириш;
  • Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг ихтисослашган тузилмалари, Парламентлараро иттифоқ, халқаро молиявий институтлар ва минтақавий ташкилотлар, жумладан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий Кенгаш, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти билан кўп томонлама муносабатларни янги, амалий маъно-мазмун билан бойитиш.

ТИИ Матбуот хизмати

262490cookie-checkҲаракатлар стратегиясидан – тараққиёт стратегияси сари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: