islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Ректор ва проректор кубоги” ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 12-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 11-сессияси 1992 йил 8 декабрь куни қабул қилинган. Шу кундан эътиборан, 29 йилдан буён, 8 декабрь Конституция умумхалқ байрам сифатида юртимизда нишонланади.

Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилган санадан эътиборан дунё саҳнида янги, суверен давлат қарор топган бўлса, биринчи Конституция қабул қилиниши баробарида мустақилликнинг ҳуқуқий тамал тоши ўрнатилган.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан Тошкент ислом институтида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида институт профессор-ўқитувчилари ва ишчи-ходимлари ўртасида “Соғлом турмуш тарзи – фаровон ҳаёт асоси” шиори остида спортнинг стол тенниси бўйича “Ректор кубоги” мусобақаси ўтказилди.

Шунингдек, сана муносабати билан институт талабалари ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича “Проректор кубоги” мусобақаси ҳам бўлиб ўтди.

Стол тенниси ва шахмат мусобақаси ғолибларини тақдирлаш маросимида профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар иштирок этиб, ғолибларга совғаларни ректор Уйғун домла Ғафуров ва проректор Умиджон домла Ходжаев топширди.

“Ректор кубоги” турнирининг саралаш ва ярим финал босқичларида:

🏓 Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов;

🏓 Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Дилшод Насиров;

🏓 Ўқув-услубий бўлим ходими Ҳурмуҳаммад Нурбоев;

🏓 Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Юсуф домла Хушвақтов;

🏓 Ақоид ва фиқҳий фанлари кафедраси ўқитувчиси Илҳом домла Ғофуров;

🏓 Ишлар бошқармаси бошлиғи Ҳошимжон домла Амонов

етакчилик қилиб ғолиблик учун курашдилар.

Мусобақанинг финалида, Зафар қори Маҳмудов ва Ҳурмуҳаммад домла Нурбоев ўртасида кечган қизғин баҳсда Ҳ.Нурбоев ғолиб бўлиб, 1-ўринни қўлга киритди. 3-ўринни Илҳом домла Ғофуров эгаллади.

Спортнинг шахмат тури бўйича ўтган “Проректор кубоги” мусобақасида қуйидаги натижалар қайд этилди:

1-ўрин: 301-гуруҳ талабаси Отабек Юнусов;

2-ўрин: 304-гуруҳ талабаси Фозилжон Акромов;

3-ўрин: 204-гуруҳ талабаси Абдурашид Байджанов.

Барча ғолиб ва совриндорларни ютуқ билан муборакбод этамиз!

ТИИ Матбуот хизмати

262182cookie-check“Ректор ва проректор кубоги” ғолиблари аниқланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: