islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Aкадемия ректори Қоҳирада ўзбекистонлик талабалар билан учрашди

Шу кунларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходими И.Aбдураҳмоновлар Миср Aраб Республикаси пойтахти Қоҳира шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Ташрифнинг илк куни юртимиз делегацияси аъзолари Миср Aраб Республикасида таҳсил олаётган 100 нафардан зиёд ўзбекистонлик талабалар билан учрашди.

“Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар” мавзусида бўлиб ўтган тадбирда Aкадемия ректори Музаффар Комилов сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар, миллий анъана ва қадриятларимизни ривожлантиришга давлат томонидан катта аҳамият берилаётгани ҳақида сўз юритди. Улуғ алломаларнинг илмий меросини чуқур ўрганиш, ёшларни илм-маърифатли этиб тарбиялаш ҳар бир мамлакатнинг устувор вазифаси эканлигини қайд етди.

Самимий мулоқот давомида Музаффар Комилов Ўзбекистон халқаро ислом академиясидаги таълим ва илмий фаолиятидаги ютуқлар ҳақида тўхталиб ўтди. Талаба-ёшларга тинчлик дини бўлган ислом динининг мазмун-моҳияти, юртимизда туғилиб, дунё тамаддуни ривожига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккирларимизнинг бебаҳо маънавий меросини чуқур тадқиқ этиш, халқаро даражадаги замонавий мутахассис кадрларни тарбиялаш Aкадемиянинг устувор мақсади эканлигини таъкидлади. Ўз навбатида Миср Aраб Республикасида таҳсил олаётган ёшлар илм ўрганиш йўлида бардавом бўлиб, юртимиз ривожи йўлида хизмат қилишлари кераклигини қайд етди.

Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Учрашув кўтаринки кайфиятда якунланди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси делегатларининг Миср Aраб Республикасига қилган хизмат сафарлари давом этмоқда.

 

 

Манба: Ўзбекистон халқаро ислом академияси Матбуот хизмати

262121cookie-checkAкадемия ректори Қоҳирада ўзбекистонлик талабалар билан учрашди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: