islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Дунё бўйлаб Рамазон-2022″ қандай ўтмоқда? – фотолавҳалар

Ҳозирда бутун дунё бўйлаб “Рамазон-2022” шукуҳи ҳукмрон. Дунёнинг турли нуқталаридаги рўзадорлар саҳарлик, ифторлик ва таровеҳ намозларини қандай ўтказаётганини ҳамда Рамазон файзини қуйидаги фотолавҳалар орқали билиб оламиз:

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров Марғилон шаҳар “Хонақоҳ” жоме масжидида таровеҳ намозида маъруза қилмоқда
Фарғона вилоятидаги “Шоҳи Толиб” жоме масжидига кўплаб намозхонлар велосапедда келишган
Фарғона шаҳар “Аҳмаджон қори” жоме масжидидаги таровеҳда тасбеҳ пайти
Наманганда Йўл патрул хизмати ходимлари ҳайдовчи ва йўловчиларга ифторлик тарқатмоқда
Фарғона вилояти “Шоҳи Толиб” жоме масжидида таровеҳ намози
Ироқнинг Куфа шаҳридаги Ас-Саҳла масжидида таровеҳ намози
Қуддуснинг эски шаҳар қисмида оилавий ифторлик
Индонезиянинг Ёгякарта шаҳридаги Жогокариян масжидида ифторлик таомлари тайёрланмоқда
Баҳрайн пойтахти Манамада “Месаҳарати” анъанасига кўра мусулмонларни саҳарликка ноғора чалиб уйғотишмоқда
Ливия пойтахти Триполида Рамазон шукуҳи
Мусулмонлар Ҳиндистон пойтахти Деҳлининг эски кварталидаги Жама масжидида ифторлик қилмоқдалар
Муслима аёллар Индонезиянинг Жакарта шаҳридаги “Истиқлол” масжидида таровеҳ намозида
Малайзия Ислом маъмурияти ходимлари Куала-Лумпур шаҳрида ҳилолни кузатмоқдалар
Ливия пойтахти Триполининг эски шаҳар қисмида ота ва фарзанд
Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги Ар-Ражҳи масжидида рўзадор ифторликкача Қуръон тиловат қилмоқда
Индонезиянинг Жакарта шаҳридаги Cут Меутиа масжидида рўзадор ифторлик вақтини кутиб дам олмоқда
Индонезиянинг Жакарта шаҳридаги Cут Меутиа масжидида намозхон ибодат қилмоқда
Муслима аёл Индонезиянинг Жакарта шаҳридаги “Истиқлол” масжидида ифторлик вақти киришини кутиб Қуръон ўқимоқда
Индонезиянинг Марказий Калимантан вилояти масжидида рўзадорлар ифторлик дуосини ўқимоқдалар
Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнисда фаластинлик сотувчи Рамазон ойида бозорда зайтун ва тузланган бодринг сотмоқда
Покистоннинг Пешовар шаҳридаги масжидда рўзадор ифторликдан олдин дуо қилмоқда
Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд кўчаларида одамларга ифторлик тарқатилмоқда
Бангладеш пойтахти Даккадаги масжидда таровеҳ намози
Бангладеш пойтахти Дака шаҳридаги Чавкбазар бозоридан одамлар ифторлик қилиш учун овқат сотиб олмоқда
Муслима аёл Индонезиянинг Жакарта шаҳридаги “Истиқлол” масжидидаги таровеҳ намозида боласи билан
Сомали пойтахти Могадишудаги Ҳамарвейн бозорида харидорларни кутаётган тарвуз сотувчиси
Сингапурдаги масжидда муслималар таровеҳ намозини ўқимоқда
Сингапурдаги масжидда таровеҳ намозидан сўнг намозхон дуо қилмоқда
Сингапурдаги масжидда мусулмонлар таровеҳ намозини ўқимоқда
Покистоннинг Пешовар шаҳрида Рамазон ойи муносабати билан масжид олдидаги дўконда дўппи савдоси
Индонезиянинг Жакарта шаҳридаги “Истиқлол” масжидида таровеҳ намозидаги қизалоқ
Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдаги таровеҳ намози
Муслима аёл Ҳиндистон пойтахти Деҳлининг эски кварталидаги Жама масжидида ифторликдан олдин Қуръон тиловат қилмоқда
Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдаги масжидда аёлларнинг таровеҳ намозида бола ўз онасига қарамоқда
Мисрнинг Қоҳира шаҳридаги фонус савдо расталари
Қуддуснинг Эски шаҳар қисмидаги сотувчи Рамазон фонус чироқларини жойлаштирмоқда
Яманликлар сотувчи ўз дўконида хурмони харидорларга кўрсатмоқда
Иордания пойтахти Амман шаҳрида одамлар Рамазон фонус ва безакларини харид қилишмоқда

ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари

кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

291320cookie-checkДунё бўйлаб Рамазон-2022″ қандай ўтмоқда? – фотолавҳалар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: