islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ВАҚФ ВА ИБТИДО ИЛМИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ

Вақф ва ибтидо илми ҳам ҳудди сарф ва наҳв илмларининг тарихи ва ривожланиши каби босқичларни босиб ўтди. Сарф илмини билиш араб бўлмаган халқлар, миллат ва элатлар Қуръони карим ва ҳадиси шарифни ўқиган вақтда, уларнинг маъноларини тушуна олиши, буларда ишлатилган сўзларнинг ўзаги қайси экани, умумий жумла тузилишида наҳв қоидаларининг ишлатилиши каби илмлардан хабардош бўлиши, умуман олганда, бу икки илмни билиш, Қуръон ва ҳадис деб номланмиш кема бортига инсонлар чиқиб олишлари учун ишлатиладиган кўприк вазифасини бажарган. Қуръон ва ҳадис илмларини ўрганаман деган инсон учун мана шу икки илм қанчалик муҳим ва аҳамиятли бўлса, вақф ва ибтидо илми ҳам, шу даражада муҳим бўлиб қолди. Яна ҳам эътиборли жиҳати, бу илмни ҳар бир Қуръон ўқигувчи инсон билиб олиши лозим бўлиб қолди. Чунки бу илмдан бехабарлик ва Қуръон оятларининг тўхташ ва бошлаш мумкин бўлмаган ерларида тўхташ ва бошлаш маънонинг бузулишига оиб келиб қўяди. Бу эса, мана шундай ҳолларда намознинг ҳам бузилишига етиб бориши мумкин. Араб халқлари, нима деяётганларини ўзлари билиб турганлари учун ҳам, оятнинг қаерида тўхтаб, қаеридан бошласа маъно нима бўлишини билганлар. Аммо ажам халқлари араб тилини тушунмаганлари сабаб, хатó қилиб қўйиш ҳолатлари кўп учраган. Мана шундай ҳолатлардан қутилиш, улар Қуръон қироат қилган вақтларида мана шундай хатолардан омонда бўлишлари учун ҳам бу илмни билишлари даркор эди. Ҳатто бу ҳолат, яъни вақф ва ибтидо қоидаларини билмаслик, оятларда вақф ва ибтидо қоидаларига амал қилмаслик, баъзан, араб халқлари орасида ҳам учраб турди. Тўғри, улар оятлар орасида тўхтаган ва қайта бошлаган ўринлари тил эътиборидан маъно ифода этса ҳам, аммо бу маъно ислом ақидаси ва шариат қоидаларига хилоф бўлган ҳолатлар ҳам учраб турар эди. Мана шундай омиллар, уламоларимизни китоблар таълиф қилишга, инсонларга бу илмдан дарс беришга ундади. Шу зайлда аста секин бу борада салмоқли ишлар амалга оширилди. Аввалига инсонлар, ўз устозлари ҳузурида, улардан таълим олиш жараёнида вақф ва ибтидо қоидаларини ўрганган бўлсалар, аста-секинли билан бу илм китоблар орқали ҳам, бошқа халқларга етказилди. Бу илмда аввалгилардан бўлиб Зирор ибн Сард ибн Сулаймон Тамий, Имом Шайба ибн Нассоҳ, Абу Амр ибн Аъло роҳматуллоҳи алайҳимлар каби бир қанча уламоларимиз китоблар тасниф қилдилар.

Вақт ўтса ҳам бу илмнинг муҳимлиги, бу илмга бўлган эҳтиёж алсо сусаймаган, Қуръон ўқигувҳи қори бор экан, бу қори мана шу илмдан ҳам бохабар бўлиши зарур.

ТИИ 4-курс талабаси Шаҳзод Султонов

309240cookie-checkВАҚФ ВА ИБТИДО ИЛМИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: