islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Росулуллоҳни тушда кўриш.

Сир эмаски, инсон бир нарсага қаттиқ ғойибона муҳаббат қўйса, уни кўриш истаги ҳам пайдо бўлади. Энди, бу муҳаббат Расулуллоҳга бўлса-чи? У зотни ҳеч бўлмаса тушда кўришни орзу қилмайдиган мусулмон бўлмаса керак. Уламолар Расулуллоҳни тушда кўриш умид қилинадиган 4 та амалини санаб ўтганлар:

1. У зотга саловатни кўпайтириш. Бунда энг ками кунига 3 мингта бўлиши тавсия қилинади.

2. Расулуллоҳнинг суннатларига ҳурмат кўрсатиш. Бу дегани, фақат суннат амалларни бажариш эмас. Масалан, ўнг қўлда ейишга одатлангани учун шундай қилиш тўғри эмас. Балки, буни Расулуллоҳ шундай қилганлар, бу суннат деб қилиш керак. Қолаверса, у зотнинг хилқатдаги суннатларига эргашишни ҳам унутмаслик керак. Масалан, табассум қилиш.

3. Умматга хизмат қилиш. Мусулмон киши худбин бўлмайди. Ўзининг диндош биродарига қўлидан келганча ёрдам кўрсатиш лозим.

4. Исломга даъват қилиш.

Ўзининг чиройли хулқи, гўзал ҳикмат билан инсонларнинг қалбини диндорликка чорлаш.

Ушбу амалларда бардавом бўлган киши Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни тушда кўришидан умид қилинади. У зотга ошиқ бўлган ҳар бир кишига пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламни тушда кўришни Аллоҳ таоло насиб қилсин! Зеро, у зот: ” Ким мени тушда кўрса, ўнгида ҳам кўради” деганлар.

ТИИ талабаси Анварова Моҳигул

338260cookie-checkРосулуллоҳни тушда кўриш.

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: