islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Назардан қоладиган икки киши

Қиёмат куни икки кишига Аллоҳ таоло раҳмат назари билан қарамайди. Улардан бири қариндош-уруғидан узилиб кетган киши бўлса, иккинчиси эса ёмон қўшнидир. Бу ҳақда Анас разийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

عن أنس قال: قال رسول الله ﷺ :«اثنان لا ينظر الله إليهما يوم القيامة: ‌قاطع ‌الرحم، ‌وجار

“Иснани лаа йанзуруллоҳу илайҳимаа йавмал-қиёмати қотиъур-роҳим ва жаарис-суьи” . Таржимаси: Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:  Аллоҳ таоло қиёмат куни икки кишига раҳмат назари билан қарамайди. Улардан бири қариндош-уруғидан узилган киши бўлса, иккинчиси эса ёмон қўшнидир”.

Бир кишига Аллоҳ таоло назар қилса, у мағфират топади ва унинг оқибати хайрли бўлади. Аллоҳ таоло назар солмаган кишининг аҳволи яхши бўлмайди. Аллоҳ таоло бу ҳолатдан Ўзи паноҳ берсин.

Аллоҳ таоло назаридан умидвор бўлган киши силаи-раҳим қилиши ва қўни-қўшнилар билан яхши қўшничилик қилишлари лозим бўлади.

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг раҳматига сазавор айласин!

Руҳиддин АКБАРОВ,

ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими

448430cookie-checkНазардан қоладиган икки киши

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: