Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Март ойи – фиқҳ ва фароиз фанлари ойлиги” муносабати билан 2018 йил 28 март куни “Диний фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Саиджамол Масайитовнинг 4-“А” гуруҳга “Фароиз” фанидан “Асабалар” мавзуида ўтказган очиқ дарси бўлиб ўтди. Мазкур очиқ дарсга ЎМИ таълим бўлим мутахассиси С.Шерхонов, ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор И.Аҳроров, “Диний фанлар” кафедраси мудири С.Примов, Мониторинг ва ички назорат бўлими мудири М.Насриев, ўқитувчилар Я.Раззоқов, Ф.Жўраев, Ф.Ҳомидов, К.Юсупов, М.Мажидов ва кафедра кабинет мудири У.Мустанов (котиб) қатнашиб, дарсни таҳлил қилишди ва баҳолашди. Саиджамол Масайитов очиқ дарсда янги мавзуни Шайх Сирожиддин Муҳаммад ибн Абдуррашийд ас-Сажовандий ал-Ҳанафий раҳимаҳуллоҳнинг “ас-Сирожиййа фи китабил мийрос” асари ва унинг мўътабар шарҳлари асосида ёритиб берди. Шу билан бирга мавзуга оид ҳар бир фиқҳий масалани ақлий ва нақлий далиллар билан баён қилиб берди. Ўқитувчи очиқ дарсда педагогик усуллардан фойдаланиб, дарсни самарали ташкил қилди. АСАБА ВА УНИНГ ҚИСМЛАРИ Асаба сўзи луғатда кишининг ота томонидан бўлган қариндошларига айтилиши. Асаба деб номланишининг боиси, кишининг ота томонидан бўлган қариндошлари гўёки уни атрофини ўраб оладилар, ҳимоя қиладилар. Мерос илми истилоҳида эса, асаба деб, Китоб, суннат ва ижмоъда улуши равшан белгилаб берилмаган, лекин фарз эгаларидан қолган молга эга бўладиган, улар бўлмаганда эса барча молга ҳақли бўладиган ворисга айтилади. Носир ибн Муҳаммад Ғомидий “ал-Хулоса фий илмил фароиз” китобида асабани “миқдори белгиланмаган мерос олиш” деб таъриф берган. Асаба иккита асосий қисмга бўлинади: Асаба насабия ва асаба сабабия. “ Асаба насабия ” бу насаб орқали маййитга қариндош бўлган жиҳатларга айтилади. “ Асаба сабабия ” деб, озод қилиш сабабли ворис бўлганга айтилади. Асаба насабия учта асосий қисмга бўлинади: 1. Асаба бин-нафс 2. Асаба бил-ғайр 3. Асаба маол ғайр. Асаба бин-нафснинг таърифи. Бу тур асабанинг тўрт жиҳати борлиги. Мазкур тўрт жиҳатнинг даражалари. Асаба бин-нафснинг ҳукми. Асаба бин-нафснинг тўрт жиҳатидан бири ўзи ёлғиз ворис бўлса барча молни олади, фарз эгалари билан бирга бўлса, улардан қолганини олиши. Агар фарз эгаларидан мерос ортмаса асаба бин-нафсга мерос йўқлиги. Агар бир нечта жиҳатдаги асабалар қолган бўлса уларни юқоридаги тартиби бўйича таржиҳ қилинади. Агар асаба бин-нафсни ўзидан бир нечтаси жамланган бўлса, бунда маййитга яқинроғини бошқаларидан устун қилиниши. “Диний фанлар” кафедра кабинет мудири Урол Назар Мустафо Термизий 1 064
Тараққиётнинг янги даврида Ўзбекистонда рўй бераётган янгиланишлар нафақат юртимиз аҳолиси, балки дунё ҳамжамиятини ҳам ҳайратга солмоқда. Муҳтарам Президентимизнинг бевосита ташаббуслари билан жамиятнинг барча соҳалари қатори дин йўналишида ҳам улкан савобли ишлар қилинмоқда-ки, бундан барча мамнун бўлмоқда. Ўтган бир ярим йил давомида халқимизга берилган эркинликлар ва яратилаётган қулай шарт-шароитлар ҳаммамизни беҳад қувонтирмоқда. Хусусан, диний соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни алоҳида таъкидлаш керак. Ўтиб бораётган қисқа муддатни асрга татигулик йил бўлди, десак сира муболаға бўлмайди. Шу вақт ичида бир қанча ҳайратга сазовор ўзгаришлар содир бўлди. Келинг шулардан айримларини келтириб ўтамиз: – мамлакатимиз пойтахтидан тортиб, энг олис ҳудудларида ҳам янги жоме масжидлар очилмоқда, азон товушлари баралла янграб, халқимизни жомелар бағрига чорламоқда; – исломий таълим муассасалари сони 11 тага етди. Бухорода Олий мадраса иш бошлади. Халқаро илмий-тадқиқот марказлари ва илмий мактаблар очилгани илмий изланишларни яна бир поғона кўтарган бўлса, ўтган йил охирида Ислом академияси ташкил этилиши бундай ишларни энг юқори даражага олиб чиқиш учун катта асос бўлади, иншоаллоҳ; – телевиденияда ҳар куни диний кўрсатувлар эфирга кетмоқда, айниқса, “Сўраган эдингиз”, “Қуръони каримни ўрганамиз”, “Олтин силсила”, “Битиклар мутолааси” каби кўрсатувлар дастлабки сониданоқ мўмин-мусулмонлар қалбидан жой олди; – яна бир хурсандчилик, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва “Ҳилол нашр” нашриёти билан ҳамкорликда Қуръони карим чоп этилиши мўмин-мусулмонлар кўпдан бери кутган қувончли воқеа бўлди. Мана шундай ишлардан одамларнинг шоду хуррамлиги ниҳоятда чексиз. Уларнинг руҳониятида рўй бераётган ўзгаришлар ва ҳаяжонларини ифодалаш жуда қийин. Бутун республикамиз бўйлаб давом этаётган қорилар мусобақаси ҳаммасидан ҳам файзли бўлмоқда. Чунки бу бир мусобақа дегани билан унинг таровати, файзу баракаси ҳеч кимни четлаб ўтмаяпти. Қуръони карим ўқилган, тиловат қилинган жойга раҳмат фаришталари тушади, балою қазолар даф бўлади, одамлар орасида меҳр-муҳаббат зиёда бўлади. Буларни кўриб қувониш ҳам, Аллоҳга ҳамду сано айтиш ҳам чин мўминлик сифатидир. Ҳақиқатан, Аллоҳ таъолонинг фазлу карами билан мана шундай савобли ишларнинг ташаббускори давлатимиз Раҳбари экани ва ҳукуматимизнинг барча ташкилотлари ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётганини сира унутмаслигимиз керак. Дин соҳасида янгидан-янги хайрли ислоҳотлар давом этмоқда. Соҳани тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни замон талабига мослаштириш борасида ҳам саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Шу ўринда афсус билан айтиш керакки, айрим шахслар ёки кучларнинг таъсири остида баъзи диний ходимлар томонидан оқибатини ўйламай эълон қилинаётган мақолалар, ҳақиқий воқеликка зид бўлган хабарлар кўпчиликни ранжитмоқда. Тарқатилган материаллар масжид очиш бўлсин, Қуръон курслари ташкил этиш бўлсин ёки ҳамкор ташкилотлар тўғрисида бўлсин, уларнинг бирортаси ҳақиқий ҳолатни ифода этмайди. Тўғри камчиликларимиз ҳам бор, лекин камчилик ёки тушунмовчилик қайси соҳада йўқ? Бугун жамиятимиздаги ҳамма соҳада иқтисоддан тортиб, ижтимоий, маърифий, маданий соҳаларнинг барчасида тубдан ислоҳотлар олиб борилмоқда. Нима учун? Чунки бугунги замон, тезкор ахборот асри шуни талаб этмоқда. Бундай ҳолатда агар муносабат билдириладиган бўлса, ё масалага объектив ёндашиш керак ёки умуман муносабат билдирмаган мақул бўлади. Зеро, бўлиб турган жараёнлардан тўғри хулоса чиқармай асоссиз важлар билан Ҳукумат идораларига, юқори ташкилотларга тош отишлар бу ўта маданиятсизликдан бошқа нарса эмасдир. Мўмин-мусулмонларга берилаётган имкониятлар, барпо этилаётган масжидлар, йўл ёқаларидаги очиладиган намозхоналар, илмий мактаблар, халқаро марказлар, дунёнинг эътиборини тортаётган қорилар мусобақаси, баралла айтилаётган азонлар, намозхонларнинг тўп-тўп бўлиб ибодат қилаётганини эътироф этиш ўрнига айрим ҳал этилаётган муаммолар ҳақида шошқалоклик қилиб ноўрин гап-сўзларни айтишлик ҳақиқий мўминлик сифатига тўғри келмайди. Бошқа қатор ишларда бўлгани каби дин соҳасидаги ишларнинг бош ташаббускори ҳам муҳтарам...
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бир мажлисда ўтирса ва у ерда беҳуда гап-сўз кўпайиб кетса, мажлисдан туришдан олдин “Субҳанака аллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду ан лаа илаҳа илла анта, ва астағфирука ва атубу илайҳи” деса, ушбу калима мажлисда бўлган беҳуда гаплари учун каффорот бўлади”, дедилар (Имом Термизий ривояти). Қиёмат кунидаги ҳасратнинг сабабларидан бири агар инсон бир мажлисда ўтирса-ю, у ерда Аллоҳ таолони зикр қилмасдан туриб кетса, гарчи у ерда ҳалол бўлмаган сўзларни гапирмаган бўлса ҳам қиёмат кунида ҳасратда қолади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар бир қавм мажлисда ўтириб, у ерда Аллоҳ таолони зикр қилмас экан, бу нарса улар учун ҳасрат бўлади. Бир киши йўлда юрар экан, Аллоҳ таолони зикр қилмаса, бу нарса ўша одам учун ҳасрат бўлади. Бир киши ётоғига ётар экан, Аллоҳ таолони зикр қилмаса, бу нарса ўша одам учун ҳасрат бўлади”, дедилар (Ибн Ҳиббон ривояти). Агар бундай ўтиришларда ботил сўзлар гапирилса, бировларни ғийбат қилинса, чақимчилик ва бўҳтон қилинса қандай бўлади?! Гоҳида фаҳш сўзлар айтилади ёки бировларни мазах қилинади, ва ҳокозо…. Юқоридаги ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳеч қандай ёмон гап сўз бўлмаган мажлисни назарда тутиб, гапирганлар. Энди беҳуда гаплардан иборат бўлган мажлисларни нима дейишимиз мумкин?! Ҳеч қандай шак-шубҳа йўқки, инсон боласига барча офатлар тили орқали келади. Шунинг учун инсон доимо Аллоҳ таоло рози бўладиган сўзларни гапириши керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларни нафсларимиз заиф эканлигини билганлар. Биз ҳар қанча ҳаракат қилмайлик барибир тилимиздан келадиган офатлардан сақлана олмаймиз. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга улуғ бир суннатларини таълимини беряптилар. Агар биз бу нарсага амал қилсак, тилимиздан келадиган офатлардан сақланган бўламиз. Бу эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мажлиснинг сўнгида айтишга тарғиб қилган “Субҳанака аллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду ан лаа илаҳа илла анта, ва астағфирука ва атубу илайҳи” деган дуо билан бўлади. Бу дуо Аллоҳ таолони айбу-нуқсонлардан поклаш маъносини ўз ичига олади ва яна унда Аллоҳ таолонинг шериги бўлмаган илоҳ эканлигини ҳам исботи ҳам бор. Сўнгра инсон ўзини гуноҳкор эканлигини ҳис қилиб, Аллоҳ таолодан мағфират сўрайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мажлисларини қандай тамомлар эдилар? Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мажлисларини Аллоҳ таолони зикр қилувчи дуолар билан якунлашни яхши кўрар эдилар. Ибн Умар (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мажлисдан саҳобаларининг ҳақларига ушбу дуони қилмасдан ўринларидан турмаганлиги зикр қилинган: اللَّهُمَّ اقْسِمْ لَنَا مِنْ خَشْيَتِكَ مَا يَحُولُ بَيْنَنَا وَبَيْنَ مَعَاصِيكَ، وَمِنْ طَاعَتِكَ مَا تُبَلِّغُنَا بِهِ جَنَّتَكَ، وَمِنَ الْيَقِينِ مَا تُهَوِّنُ بِهِ عَلَيْنَا مَصَائِبَ الدُّنْيَا، وَمَتِّعْنَا بِأَسْمَاعِنَا وَأَبْصَارِنَا وَقُوَّتِنَا مَا أَحْيَيْتَنَا, وَاجْعَلْهُ الْوَارِثَ مِنَّا، وَاجْعَلْ ثَأرَنَا عَلَى مَنْ ظَلَمَنَا، وَانْصُرْنَا عَلَى مَنْ عَادَانَا، وَلاَ تَجْعَلْ مُصِيبَتَنَا فِي دِينِنَا, وَلاَ تَجْعَلِ الدُّنْيَا أَكْبَرَ هَمِّنَا, وَلاَ مَبْلَغَ عِلْمِنَا، وَلاَ تُسَلِّطْ عَلَيْنَا مَنْ لاَ يَرْحَمُنَا. رواه الترمذي (Аллоҳумма ақсим ла наа мин хошятика маа яҳулу байнанаа ва байна маъасийка, ва мин тооъатика маа тубаллиғунаа биҳи жаннатака, ва минал яқийни маа туҳаввину биҳи ъалайна масоъибад-дуня, ва маттиънаа би-асмааъина ва абсооринаа ва қувватинаа маа аҳяйтанаа, важъалҳул ваариса миннаа, важъал саърона ъала ман золаманаа, вансурнаа ъала ман ъадаанаа, ва лаа тажъал мусибатанаа фий дийнина, ва лаа...
Бир киши дўконга кириб, баққолдан сўради: -Бананнинг бир килоси неча пул? – 600 лира. -Олмачи? -500 лира – жавоб берди баққол… Сўнг дўконга баққол танига бир аёл кирди ва сўради: – Бананнинг бир килоси неча пул? – 200 лира. – Олмачи? – 50 лира – жавоб берди баққол. Алҳамдулиллаҳ – деди аёл. Воқеани кузатиб турган аввалги харидорнинг капалаги учиб, ғазабдан кўзи қизариб, баққолга энди қаттиқроқ тегиб қўймоқчи бўлган эди. Баққол унга кўзи билан “мени бироз кутиб туринг, шошманг”, деган ишора қилди. Сўнг аёлга бир кило банан ва бир кило олмани 250 лирага бериб юборди. Аёл хурсанд бўлиб, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳга шукр, энди буни болаларим маза қилиб ейдилар, деган хаёлда уйига кетди. Аёл дўкондан чиқиб кетгач, баққол узр оҳангида ҳалиги кишига деди: – Аллоҳга қасам, биродар, мен сизни алдаганим йўқ. Бу аёл тўрт етим фарзанднинг онаси. Шундай бўлсада, у ҳар қандай ёрдам-кўмакни рад этади. Ҳар доим ёрдам бермоқчи бўлсам, ҳеч қабул қилмайди. Мен бу ожиза аёл юзининг сувини тўкмаган ҳолда унга қандай ёрдам қилиш борасида кўп ўйладим ва охири шу йўл – нархни арзонлатишни маъқул топдим. Мен шундай қилайки, токи бу ожиза ўзини бирор кишига муҳтож эмас деб ҳис қилсин!.. Аллоҳ билан тижорат қилишни ва ўксик кўнгилларни шод этишни яхши кўраман. Бу аёл ҳафтада бир кун келади. Ёлғиз Аллоҳга қасамки, шу аёл савдо қилган куни жуда кўп фойда қиламан ва ўзим кутмаган томондан ризқим зиёда бўлади… Ҳалиги харидор баққолнинг бу тутган йўлидан ўзини кўз ёшдан тутиб туролмай, баққолнинг пешонасидан ўпди… Одамларнинг эҳтиёжларини қондиришнинг шундай лаззати борки, уни фақат тажрибадан ўтказган одамгина ҳис қилади… “Ризқни садақа ила қидиринглар!”… Аллоҳ иқболингизни берсин! Араб тилидан «Диний фанлар» кафедраси ўқитувчиси Баҳодир Баҳромжон ўғли таржимаси 884