Ҳуд алайҳиссаломнинг тўлиқ исмлари Ҳуд ибн Абдуллоҳ ибн Рабоҳ ибн Халуд ибн Од. Демак, у зотнинг қавми номи бобоси Од исмидан олинган. Насаблари Нуҳ алайҳиссаломнинг Сом исмли ўғлига боради. Араблар Боида, Ориба ва Мустаърабага бўлинса, Од қавми боида ҳисобланади. “Боида” – “ўтиб, тугаб кетган” деган маънони англатади. Ўша араблардан бўлган Од қавми саркашлиги билан машҳур. Ҳуд алайҳиссалом билан бўлиб ўтган қиссалари “Од қавми қиссаси” дейилади...- Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, Сайфин ота жоме масжиди имом-хатиби Облоқулов Аъзам
Ҳорун Ар-Рашид араб маданияти билан тарбияланган, иқтидорли адиб ва шоир, заковатли олим ва эътиборли халифалардан эди. Шунинг учун ҳам, унинг тушунчаси олимлар зеҳнияти билан баробар деган фикр ўша даврнинг ўзидаёқ мавжуд эди. Ҳорун Ар-Рашиднинг қароргоҳи доимий равишда шоирлар, табиблар, ислом ҳуқуқшунос олимлари, кимёгарлар ва мусиқашунослар билан гавжум бўлган. Унинг ўзи кўпинча уламолар ва адиблар билан тез-тез баҳсу мунозаралар ўтказиб турган...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
Ҳанафий мазҳаби имомлари намозда фотиҳадан кейин "Омин"ни махфий айтишнинг афзаллигини оят ва ҳадислар орқали қониқарли далил ва исботлар билан кўрсатиб беришган. Аслида "Омин"ни ошкора ёки пинҳона айтиш борасидаги ҳадиси шарифларни кузатадиган бўлсак, уларнинг исноддаги мадори битта саҳобага – Воил ибн Ҳужр (р.а.)га бориб тақалади. Қизиғи, икки тараф ҳам унинг ривоятига суянганлар...- ТИИ Модулъ таълим тизими талабаси, Учқўрғон туман Муҳаммад Зариф жоме масжиди имом хатиби Ш.Исроилов