Кеча бир йигит билан гаплашиб қолдим. Ижарага дўкон юритар экан. Коронавирус сабабли савдо пасайганини айтиб, дўкон эгаси вазиятни тушунса яхши бўларди, шу кунларда ижара пулини йиғиш қийин бўляпти. Вазият яхшилашгунга қадар бироз енгиллик қилиб турса ёки муҳлат берса яхши иш бўларди-да, деди. … Айни кунларда ижарага берган ва ижарага олган, насияга олди-сотди қилган айрим кишилар ўртасида бироз келишмовчиликлар чиқиб тургани ҳақида эшитяпмиз. Қарздорлар коронавирус сабабли ишлар тўхтаб, қарзини ўз вақтида...Read More
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 400 мингга яқинлашгани, 14,5 мингдан зиёд киши ушбу инфекция оқибатида ҳаётдан кўз юмганини маълум қилди. Ушбу ташкилот касалликнинг олдини олиш мақсадида, тиббий ниқоблар тақиш, мунтазам қўлни совунлаб ювуш, одамлар орасида масофа сақлашни ва бошқа чоралар қўллашни қатъий таъкидламоқда. Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 2020 йил 25 март ҳолатида 56 нафарни ташкил этди. Ушбу беморларнинг барчаси даволаш муолажаларини олмоқда. Ҳозирги дақиқаларда 13...Read More
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг топшириқлари, республика махсус комиссиясининг талабалари асосида институт асосий кириш жойида антисептик гель, нам сальфеткалар қўйилди ва ҳар бир раҳбар-ходим, профессор-ўқитувчи ҳамда ишчи-ходимлар тиббий ниқоб билан, қўлларини зарарсизлантириб, тана ҳарорати ўлчангандан кейин киришлари таъминланмоқда. Институт худудига бегоналар киритилиши таъқиқланди ҳамда асосий кириш эшиги олдида фуқароларни қабул қилиш учун махсус жой ташкил қилинди, фуқароларни қабул қилиш бўйича навбатчи ходим белгиланди. Навбатчи стол ва стули муайян вақт оралиғида махсус суюқлик...Read More
Жума намозини уйда ўқишлик ҳукми, бало келганда гуноҳлорга тавба ва Аллоҳга илтижо билан дуо қилишнинг фойдалари, Пайғамбарга салавот айтиш дуонинг қабул бўлиши кафолати экани. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков шу каби мавзуларда сўз юритди. Covid-19 тарқалишининг олдини олишга қаратилган карантин чоралари кучайиб бормоқда. Kun.uz мухбири шу мавзуда аҳолини қизиқтираётган қатор саволларга жавоб олиш учун Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков билан суҳбатда бўлди. Жума...Read More
«Тараққиёт стратегияси» маркази коронавирусга чалинган бир шахснинг бир ой ичида қанча шахсни зарарлаши мумкинлиги ҳақида инфографика тайёрлади. Унга кўра, вирус юқтирган киши фаол турмуш тарзини сақлаб қолса у орқали бир ойда 406 шахс касалликка йўлиқиши мумкин, бемор фаолликни қанчалик чекласа, хавф шунча камаяди. Манба: xabar.uzRead More