islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Caption align here

Blog Full Left Sidebar With Frame

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноблари 2017 йил 1 сентябрда “Ҳазрати Имом” мажмуасида давлат, жамоат ва диний соҳа ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази биргаликда Республикада оммавий суратда ва турли босқичларда Қуръон қироати мусобақаларини ўтказиш бўйича топшириқ бердилар. Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси буйруғига асосан 2018 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда Қуръон мусобақасини ўтказиш белгилаб олинди. Муҳтарам...
Read More
2018 йилнинг 2 январидан бошлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларида  “Араб тили” фани бўйича пуллик ўқув курси ўз фаолиятини бошлайди. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам ташкил этиладиган мазкур ўқув курси учун ҳужжатлар 2017 йилнинг 25-27 декабрь кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача қабул қилинади. Ўқув курсларига Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунига мувофиқ 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари суҳбат асосида қабул қилинади....
Read More
Абул Баракот Насафий ҳижрий VII – VIII (мелодий XIII – XIV) асрларда яшаб ўтган Ислом оламидаги машҳур олимлардан бўлган. У зотнинг тафсир, усулул фиқҳ, фиқҳ ва ақоид фанларига оид кўплаб асарлари бизгача етиб келган. Ушбу асарлардан айримлари илм даргоҳларида ҳозиргача дарслик сифатида ўқитилиб келинмоқда. Яъни, у киши қолдирган илмий мерос ҳалигача аҳамияти ва қадрини йўқотмаган. Имом Насафийнинг насаблари асарларда бир хил кўринишда келган. Манбаларда бу зотнинг насаблари Абул Баракот Абдуллоҳ...
Read More
Тўлиқ исми: Убайдуллоҳ ибн Абдул Карим ибн Язид ибн Фаррух ар-Розий. Куняси Абу Зуръа. Ҳижратнинг 200 йили Эроннинг Рай шаҳрида дунёга келди. Абу Зуръа (раҳматуллоҳи алайҳ) 13 ёшида илм излаб Куфа шаҳрига бориб, у ерда ўн ой истиқомат қилиб, ўз юртига қайтиб келган. Иккинчи бор илм сафарига чиқиб, ўн тўрт йил Ватанидан йироқда яшаган. У ўттиз икки ёшда одамларга ҳадис айтиб, ҳадис илмидан дарс бера бошлаган. Сийрати: Буғдойранг, қора соқолли,...
Read More
19 декабрь куни диний идорада хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчилари ва дипломатлари билан Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мақсад ва вазифалари тўғрисида давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎМИнинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Учрашувда Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов, Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази директори Убайдулла Уватов сўзга чиқиб, ўзлари раҳбарлик қилаётган марказларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида...
Read More
1 1 504 1 505 1 506 1 507 1 508 1 553