Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2020 йилги фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Маълумки, фитр садақаси моли закот нисобига етган мусулмон киши томонидан мискинларга берилиши вожиб бўлган садақа бўлиб, уни ҳозирги шароитдан келиб чиқиб, Рамазон ойи давомида бериш мақсадга мувофиқдир. Фитр садақаси Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида баён этилган қуйидаги тўрт нарсанинг қиймати баробарида чиқарилади. Улар: буғдойдан ярим соъ, арпадан бир соъ, майиздан ярим...Read More
«Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёлдан (Ҳавво) яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишувинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта, сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир. Албатта Аллоҳ билгувчи ва огоҳдир» Ҳужурот сураси, 13-оят Бу коинот Аллоҳники. Осмонлар-у Ерлар ва улар орасидаги жамики мавжудотларнинг барчаси, албатта, Уникидир. Зеро, Қуръони Каримда, “Осмонлардаги бор нарса ва Ердаги бор нарса Аллоҳникидир!” (Нисо сураси, 131-оят)...Read More
Ўзбекистон мусулмонлари идораси бутун дунёга катта ташвиш бўлиб турган коронавирус касаллиги пандемияси даврида қатор хорижий мамлакатларда Рамазон ойи ибодатларини қандай ўтказилиши билан боғлиқ масалаларни ўрганиб чиқди. Натижада барча давлатларда карантин талабларига хос жиддий ва қатъий чора-тадбирлар жорий этилганига гувоҳ бўлинди. Қозоғистон Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай қози Тағанули Президент ҳузуридаги Марказий коммуникациялар хизматида 14 апрелда бўлиб ўтган интернет матбуот анжуманида мамлакатда фавқулодда ҳолат даврида диний маросимларни ўтказиш...Read More
Неъмат қўзичоқларни жуда яхши кўрар эди. У отаси совға қилган қўзичоққа ёз бўйи ғамхўрлик қилиб қаради. Чиндан ҳам бу жуда ёқимли эди. Бу ажойиб қўзичоқ кун давомида унинг ортидан югуриб, шохчалари билан қўлларига суйкалиб ўйнаганида иккиси ҳам чексиз завқланар эди. Отаси бир неча бор Неъматни огоҳлантириб: “Қара ўғлим, эшикни очиқ қолдирма, қўзичоқ уй ичига кириб ҳамма нарсани остин-устун қилиши мумкин” – дер эди. Бир куни Неъмат уйга тўпини олиш учун...Read More