“Албатта, уламолар Пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Анбиёлар динор ё дирҳам мерос қолдирмайдилар, улар илм мерос қолдирадилар. Ким ундан олса, бас кенг насиба олибди”. (Абу Довуд ривояти) Бандаларини илм билан азиз қилиб қўйган Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду саноларимиз бўлсин! Олимларни “Пайғамбарлар меросхўрларидир” деб айтган Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату саломларимиз бўлсин! Дарҳақиқат, Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таоло энг буюк мавжудоти – илк инсон Одам алайҳи саломни олим қилиб яратди. Сўнг энг суюкли охирзамон...Read More
Тўй – муайян инсоннинг, оиланинг хурсандчилиги ва ана шу бахтиёрлигимизга шерик бўлсин деган олижаноб ният ила дўсту ёрларни зиёфат қилиб чақириш. Лекин жуда қадим замонлардан ер юзидаги жамики миллатларнинг урфу одатига айланган дабдабали тўй ва бошқа маросимлар остида одамлар эзилиб келган. Дини мубийнимиз тўйларда, тантаналарда ҳаддан ошишдан қайтаргани ҳақидаги таълимотни Расули акром соллаллоҳу алайҳи васаллам амалга жорий этганларидан сўнг тўйлар азалий моҳиятига қайтиб, мўмин-мусулмонларнинг чинакам хурсандчилигига айланган. Жумладан, Қуръони каримда:...Read More
3 март куни Тошкент шаҳридаги “Осиё гранд” кошонасида дин ва давлат арбоби, етук олим, моҳир таржимон Алихонтўра Соғуний ҳазратларининг руҳларини шод этиш ва ул зотнинг “Тарихи Муҳаммадий” асарлари қайта нашр этилиши муносабати билан хайрия тадбири бўлиб ўтди. Унда уламолар, имом-хатиблар, дин ва давлат арбоблари, ушбу табаррук инсоннинг шогирдлари, аҳли-оилалари ва фарзанду аржумандлари жам бўлиб, ўзгача файз бахш этишди. Маълумки Алихонтўра Соғуний ҳазратлари 1885 йилда туғилган. У киши диний талимни...Read More
Жорий йилнинг 2 март куни Тошкент ислом институтида “Мўътабар сулола вакилаларидан ўгитлар” деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Бу муборак учрашувда талаба қизларимиз йирик дин ва жамоат арбобларидан бири, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг ташкилотчиси, муфтий Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхоннинг ўғиллари, Тошкент ислом институти пойдеворининг меъмори Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳазратларининг сулола вакилалари билан учрашди. Бу тадбирда Зиёвуддин домланинг фарзанд анжумандларидан Анисахон ая ва Мухлисахон аялар ва келини Рафиқахон...Read More
Кўчадаги ишларимни битириб, уйга пиёда қайта бошладим. Одамлар гавжум йўлакнинг бир четида олма сотиб ўтирган ёши катта онахонга кўзим тушди. Бир донагина тиши қолган, ночорлигидан бўлса керак, ўзи савдо қилаётган нур юзли бу онахон олма нархини камайтириб беришини сўраётган харидорга самимий оҳангда: «Болам, менга тирикчилик учун фақат минг сўм пулингиз қолади. Беш панжани оғизга тиқиш шарт эмас. Бир куним ўтса бўлди…», деди. Харидор икки килограмм олма сўраганди, онахон кучсизгина, қалтираётган...Read More