Мустақил фикрлайдиган, замонавий илм-фан ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, ўз юрти, ўз халқига фидойи, аждодлари бошлаган ҳайрли ишларни давом эттиришга қодир бўлган ҳар томонлама комолотга етган авлодни енгиб бўлмайди.
Бугун, 28 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари диний таълим муассасаларига бўлган илк ташрифларини Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтидан бошладилар. - ТИИ Матбуот хизмати
21-октябр Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилгани муносабати билан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга ўзбек тилимиз намоёндаларидан Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университети ўқитувчиси, филология фанлари номзоди, доцент, таниқли тил арбоби Рашид Фозилович Зоҳидовни таклиф қилинди.-ТИИ Матбуот хизмати
Хорижий меҳмонлар олий мадрасага келишларидан бир кун олдин Асрорқул домла мадраса дарвозаси пештоқига «Маъҳадул-исламий бисмил-Бухарий» деб ёздириб қўйдилар. Анжуман қатнашчилари мадраса ёнида суратга тушганларида ушбу ном дунё матбуоти орқали тарқалган. Асрорқул домла ўшанда: «Ёзилган нарсани тасдиқлатиш осонроқ», – дегандилар. Шу тариқа у кишининг тадбиркорликлари, узоқни кўра билишлари туфайли ҳозирги Ислом институти пойдевори қўйилган ва унга домланинг шахсий ташаббуслари билан Имом Бухорий номи берилган. 595