Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтида устоз ва талабалар ўртасида араб тили илмий муҳитини жонлантириш, талабаларнинг дарсга бўлган қизиқиши ҳамда рағбатини кучайтириш, институтнинг салоҳиятини ошириш мақсадида Иордания Ҳошимийлар Қироллигининг “Ат-Танал ал-арабий” – التّنال العربيّ “Араб тилини билиш халқаро сертификати”ни берувчи таълим ва тест ташкилоти билан Тошкент ислом институти ўртасида келишув ҳамда институт биносида “Ат-Танал” тест имтиҳонларини ўтказиш бўйича ўзаро учрашув бўлиб ўтди...- ТИИ Тиллар кафедраси кабинет мудири Абдулбосит Нуриллаев
Дин ишлари бўйича қўмита Диний-маърифий ташкилотлар ва илмий марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқарма бошлиғи Муҳиддин Ҳакимов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири Музаффар Камолов Модуль таълим тизими талабалари билан очиқ мулоқот ўтказди...- ТИИ Матбуот хизмати
Тошкент ислом институтида “Январь – Араб тили ва Балоғат фан ойлиги” муносабати билан Тиллар кафедраси томонидан 3-курс талабалари билан ўқиб тугатилган “Шарҳи Мулло” китобининг “хатмул кутуб" илмий-маърифий тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов кириш сўзи билан очиб берди...- ТИИ Матбуот хизмати
Фатво сўзи араб тилида “саволга жавоб бериш” маъносини англатади. Истилоҳда эса, сўраган кишига шаръий далил асосида жавоб беришга нисбатан ишлатилади. Яъни, фатво – турли фиқҳий саволлар бўйича йирик мусулмон ҳуқуқшуносларининг қатъий фикрларини ифодалайди. Фатво бериш шариатда фарзи кифоя амал ҳисобланади. У якка тартибда, жамоавий ёки йўналтирилган идоралар томонидан берилади. Ҳозирда у, кўпгина мусулмон мамлакатларда расмий фатво берувчи диний идора, халқаро марказлар ёки кўзга кўринган ва тан олинган уламолар томонидан ишлаб чиқилмоқда...- ТИИ “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси А.Аллаберганов
Toshkent islom institutida “Arab tili va balog’at fani oyligi” munosabati bilan “Xorijiy tillardan o’zbek tiliga tarjima qilish mahorati va sir-asrorlari” mavzusida talaba qizlar uchun “Tillar” kafedrasi o’qituvchilari O.Mahkamova va S.Valiyeva tomonidan davra suhbati o’tkazildi...- “Tillar” kafedrasi o‘qituvchisi O.Mahkamova