Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ўтказилган “Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияси доирасида меҳмонлар ва иштирокчилар институтда амалга оширилган ишлар, таълим жараёнлари самарадорлигини ошириш мақсадида аудиторияларга ўрнатилган смарт мониторлар, институт тарихи, диний таълим муассасалари, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар, хорижий меҳмонларнинг ташрифи ва илмий сафарлар ҳақида маълумот берувчи деворий лавҳалар ҳамда Ахборот-ресурс маркази томонидан ташкил этилган китоб кўргазма-савдоси билан танишдилар...- Ахборот-ресурс маркази мудири Абдулазиз Кадиров
Ислом олами уюшмаси, Muslim World League, رابطة العالم الإسلامي – дунёнинг турли мамлакатларининг йирик мусулмон уламо ва арбобларини бирлаштирган халқаро нодавлат ислом ташкилотидир. У 1962 йил 18 майда ташкил этилган, қароргоҳи Макка шаҳрида бўлиб, Ар-риёд, Жидда ва Мадина шаҳарларида бўлинмалари мавжуд. Уюшма Макка шаҳрида 53 минг квадрат метр майдонда жойлашган бўлиб, маъмурий идоралар учун беш қаватли бино, автотураргоҳ, конференция биноси, масжид, кутубхона ва омборлардан иборат.
Тошкент ислом институти таълим жараёнларини рақамлаштирилмоқда. Бунинг учун Hemis ахборот тизимини жорий қилиш бўйича зарур ташкилий ва техник ишлар амалга оширилмоқда. Ахборот ва техник таъминот бўлими бошлиғи М.Валиев томонидан Hemis ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича профессор-ўқитувчилар учун ўқув-амалий семинари ўтказди... - ТИИ Матбуот котиби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Модуль таълим тизими талабалари билан “Ўзбекистонда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг янги босқичи” мавзусида очиқ мулоқот ўтказди... - ТИИ Матбуот хизмати