Президент фармонига кўра, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Миноваров Шаазим Шаисламович «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди.
Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ислом тарихи ва манбашунослиги кафедраси профессори Ҳасанов Аҳаджон Аҳмеджоновичнинг «Меҳнат шуҳрати» орденига сазовор бўлгани Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти жамоаси учун жуда ҳам қувончли воқеа бўлди.
2019-2020 ўқув йили давомида ўқув, илмий, маънавий-тарбиявий ва ташкилий ишлар бўйича институт фаолиятини яхшилашда қўшган ҳиссаси учун бир қатор профессор-ўқитувчилар ва ишчи ходимлар номинациялар бўйича тақдирландилар.