islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Noyabr 11, 2017

Day

Шайх Абдулазиз Мансур Ҳадис ва Калом мактабларига ташриф буюрди

Шрифт ўлчами Аввалроқ, Самарқанд вилоятидаги “Ҳадис” ва “Калом” илмий мактабларининг очилиш маросими ўтказилиб, унда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари иштирок этишгани ҳақида хабар берган эдик. 2017 йил 10 ноябрь куни эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур Самарқанд вилоятида ташкил этилган Калом ва Ҳадис мактабларининг устоз ва талабалари билан учрашди. Устозга Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ҳамроҳлик қилди. Шайх ҳазратлари ушбу мактаблар фаолияти ва дарслик адабиётлари билан танишар экан, ушбу ишдан ниҳоятда мамнун экани ва келажакда бу мактаблардан калом ва ҳадис фанлари бўйича етук олимлар етишиб чиқишига ишонч билдирди. Абдулазиз Мансур дастлаб калом мактаби ўқитувчи ва талабаларининг дарс жараёнини кузатиб, ўзининг қимматли маслаҳат ва таклифларини айтиб ўтди. Жумладан, Шайх ҳазратлари: “Калом мактабида аввало, буюк мазҳаббошимиз Имом Абу Ҳанифанинг “Фиқҳул Акбар” китобини асл манбадан ўқиётганларингиз ва уни ёдлашни бошлаганларингиз мени жуда ҳам хурсанд қилди. Бизнинг мазҳабимиз ва ақидамизга энг мос ва мўътабар китоб манашу китобдир. Дарсларингиз давомида ушбу китобнинг улуғ алломалар Алийюл Қорий ва Тафтазонийлар томонидан ёзилган шарҳларини ҳам ўқиб боришларингизни маслаҳат бераман. Чунки китобнинг шарҳида жуда кўп масалалар баён этилган. Шунингдек, ушбу китоблар соф араб тилида ёзилган бўлиб, бу сизларга араб тилини энг чиройли услубда ўқиш ва талаффуз қилишингизда катта ёрдам беради” дедилар. Шайх Абдулазиз Мансуров Ҳадис мактаби ўқитувчи ва талабалари билан ҳам учрашиб, ҳадис китобларини ўқишда ва ҳадис турларини яхши ўзлаштириб боришларини таъкидлади. Ҳозирги кунда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан талабалар учун тайёрлаб нашр қилинган буюк бобомиз Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг “ал-Адаб ал-Муфрад” китобини ёд олишларини тавсия қилди. Ҳадислар маъносига жиддий эътибор қаратиб, унга амал қилишда ҳушёр бўлишга чақирди. Чунки, ҳадислардан фиқҳий, эътиқодий масалаларда ҳукм олишда мазҳаблар ўртасида турли қарашлар мавжудлигини эслатиб ўтди. Бугунги кунда айрим ақидапарст оқимлар, оят ва ҳадисларни нотўғри талқин қилганликлари сабабли ҳам нотўғри йўлларга тушиб қолганлигини айтиб ўтди. Шайх Абдулазиз Мансуров азалий аждодларимизнинг устоз-шогирд анъанасига мувофиқ, дарс ўтиб, яратгандан ушбу мактаб ривожи учун, уни ташкил қилишда хизмат қилган раҳбарларимиз ва барча устоз ва талабар ҳақларига дуойи хайр қилди. Тоҳир Эвадуллаев (muslim.uz) Бизни Телеграмда ҳам кузатиб боринг! 194

Илм сўқмоғига йўл

Фарзандни кўзага қиёслайдиган бўлсак, уни лой ҳолатида тўғри шакл берилмаса, офтобда тобланган кўзани тўғрилаш фақат унинг синишига олиб келади. Илм шундай беқиёс неъматки, уни жисмонан ҳис қилиб, таъмини тотиб кўриб, қўл билан миқдорини аниқлаб бўлмаса-да, унга эришиш оқибатида онгда юзага келадиган роҳат ва қаноатни бу дунёдаги ҳеч бир жисмоний роҳат билан қиёслаб бўлмайди. Инсон ана шундай неъмат билан неъматланган-ки, унинг заррасини ҳам йўқотмасдан ўз вақтида тўғри англай олиши ва қадрига ета олиши, уни ҳам моддий ҳам маънавий юксакликка олиб чиқади. Аксинча, бу неъматни ҳис қила олмаслик, уни қадрига етмасдан, моддий неъматлар қаърига шўнғиб кетиш охир-оқибат инсонни жарликка юзтубан қилади. Инсон тафаккурининг илмни қандай қабул қилиши, шубҳасиз унинг ёшига боғлиқ. Илм ўрганишнинг йўллари ва усуллари кўплиги, инсон учун унинг ёшига мувофиқ эгаллашда енгиллик туғдиради. Бунда услуб ва ёшни тўғри мувофиқлаштириш муҳим ўрин тутади. Илмни эгаллай олмаслик ва уни тафаккур қила олмаслик аксар ҳолда ана шу мутаносибликнинг йўқлигидан юзага келади. Ўқув муассасаларида ўқувчининг ёш меъёрига қарамасдан дарсликлар танланиши ва нотўғри услублардан фойдаланилиши илм савиясининг тушиб кетишига ҳамда ўқувчиларда у ёки бу фанга қизиқишнинг сўнишига олиб келади. Мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида бу муаммо анча сезиларли даражада кўзга ташланади. Бу икки даргоҳ боланинг илм олиш дебоча манзили бўлиб, таълимнинг тўғри йўлга қўйилиши шу даргоҳлардан бошланиши лозим. Бунинг учун ҳар бир фаннинг ўзига хослигидан келиб чиқиб ёндашиш муҳим ўрин тутади. Хорижий тилларни ўрганиш ҳам ўзича услуб ва ёндашувни талаб этади. Бу соҳа илмини эгаллашда ҳам инсоннинг ёшини ҳисобга олиш ўта муҳим ўрин эгаллайди. Агар ёндашув тўғри бўлса, ҳали она тилида гаплашмайдиган боланинг нутқини ҳам ўз тили билан баробарида хорижий тилга ҳам йўналтириш мумкин. Боланинг тафаккурида кўриш, тинглаш ва эслаб қолиш томонлари кучли бўлади. Кўриш деганда, у катта ва рангли шаклдаги ҳарф ва суратларни яхши қабул қила олади. Бунда у ҳарфни ҳам суратни ҳам сурат деб қабул қилади ва қулоғи орқали эшитиб уларнинг номларини эслаб боради. Боланинг тафаккурида турли тилларни фарқлаш ҳали ривожланмаганлиги учун, у бир неча тилни (таъкидлаш жоизки, бир неча тилни бола чалкаштириб юбормайди) баробар эгаллаб бориши мумкин. Албатта, бола кўрган ва эшитган нарсасинигина олиб қолади ва юздан ошиқ сўзларни эслаб қолиши мумкин. Тажрибаларда бундан ҳам кўп натижалар кузатилган. Муҳими шундаки, бу узвийликни тўхтатмаслик керак. Чунки, кўрмаётган ва эшитмаётган нарсасини унутиш бола учун кўп вақтни олмайди. Қанчалик тез эгаллаган нарсасини, шунчалик тез унутади. Албатта, бу машаққатли йўлда илк устоз боланинг ота-онаси ҳисобланиб, илм саройининг илк ғиштларини улар қўядилар. Мактаб боланинг қандай шаклланишида асосий ўрин тутадиган восита бўлиб, у ерда эришилган ютуқ ёки йўл қўйилган ҳар бир камчилик боланинг шаклланишида ўз натижасини кўрсатмай қолмайди. Бунда устоз, белгиланган дарслик ва қўлланиладиган услубнинг ўрни беқиёс. Устозда ўз фанига ва ўқувчиларига муҳаббати бўлмаса, дарслик ўқувчининг ёшига ва халқ менталитетига мос бўлмаса ҳамда услуб тўғри танланган бўлмаса, ўқувчи мактабни тамомлаганда, худди бўш хонанинг у эшигидан кириб бу эшигидан чиққандек ҳолатда бўлади. Оқибатида, бошланғич таълимни ололмаган боланинг ўрта-махсус ва олий таълим даргоҳларида таҳсил олиш сифатини тасаввур қилиб кўриш қийин эмас. Хорижий тилларга келсак, болалигида тилларнинг фарқига бормай онгсиз ёдлаб бораётган бола мактаб ёшига етганда, она тили ва хорижий тиллар ҳақида тасаввур ҳосил бўлгандан кейин, албатта, чўчиш пайдо бўлади. Энди...

“Бўшамас ҳеч ҳунарманднинг кармони”

Ҳунар ўрган, чунки ҳунарда кўп сир, Ёпиқ эшикларни очар бирма-бир. Низомий Ганжавий   Кимдир орзу-истакларига илм орқали эришса, кимдир касб-ҳунари билан етишади. Илму маърифат ва касбу ҳунар ҳамма замонда кишилик жамияти тараққиёти учун муҳим омил бўлиб келган. Бинобарин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам куёвларига насиҳат қила туриб: “Эй Али! Киши ҳалқумини ҳаромдан сақламагунча ва ҳалол касб қилмагунча тавбаси қабул бўлмайди”, деганлар. Бўшаб қолғай олтин, кумуш ҳамёни, Бўшамас ҳеч ҳунарманднинг кармони, – деб ёзган эди аллома Саъдий Шерозий. Ушбу байтга далил сифатида бир ривоят келтирамиз.  Ўтган замонда бир бахил киши бор эди. Унинг бойлиги шу даражага етган эдики, молининг ҳисобини ўзи ҳам билмасди. Лекин бу бойликдан на ўзига ва на ўзгаларга ҳеч бир фойда йўқ эди. Чунки унинг эътиқодича, бойликдан мақсад кеча-кундуз ҳаракат қилиб фақат мол тўплаш эди. Аммо мол йиғишдан асл мақсад нима? Молни нималарга сарф қилиш керак? Емоқ, ичмоққа, илму ҳунарга, фақиру муҳтожларга ёрдам бериш керакми, йўқми? Бу хусусда ҳеч ўйламасди. Ҳаттоки, ўзининг аҳли, фарзандларининг таом ва кийимларига ўхшаш энг зарур нарсаларга ҳам минг машаққат билан харажат қилар эди. Бозордан нон олса, арзонлиги учун куйган ва қотганларини, мева олса, уринган ва сасиганларини олар эди. Кийимлари эса ҳар вақт эски, йиртиқ ва ямоқ бўлар эди. Унинг Аҳмад исмли биргина ўғли бор эди. Баъзи бир дўстларининг далолатлари билан бир кун ўғлини ҳунар ўргатиш мақсадида бир ҳунармандга олиб борди. Уста устахона тартиб-қоидаларини баён қилиб, ўргатган ҳунари учун ҳар ойда бир тилла тўлаб туриш лозим эканини айтди. Буни эшитган бойнинг авзойи бузилди. Устанинг юзиға боқиб: “Ойда бир тилло?.. Йўқ, юр ўғлим, ҳунар ўргамасанг  ҳам бир ризқинг ўтар”, деб ўғлини қайтиб олиб кетди. Аҳмад бечора отасининг бахил ва хасислиги соясида ҳунар ҳамда илм-маърифатдан маҳрум бўлиб, жоҳил ва нодон бўлиб ўсди. Орадан фурсат ўтиб, бир куни ажал келиб, бойнинг ёқасидан тутди. Ўғлининг асл инсон бўлиши учун илм-маърифат ва касб-ҳунар ўргатиш йўлида бир тиллани қизғанган бахил бой ҳамма мол-мулкини ўғли Аҳмадга ташлаб кетди. Аҳмад эса ёшликда илм ва тарбия кўрмаган, касб-ҳунар ўрганмаган эди. Шунинг учун у яхши ва ёмонни фарқламайдиган, бойликнинг қадрини билмайдиган, исроф қилувчи ва нодон бир киши бўлиб вояга етди. Тўрт-беш нафар ахлоқи бузуқларга қўшилиб, қабоҳат йўлларига кирди ва  отасининг хасислик билан йиққан молини оз вақт ичида тамом қилиб, ўзи фақир ва муҳтож бўлиб қолди. Бахилнинг моли, исрофгарнинг ҳоли, илм ва ҳунарсизнинг аҳволи шундай бўлади. Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанднинг: “Дил ба ёру даст ба кор!” – “Кўнгил Аллоҳда, қўл ишда бўлсин”, деган шиори бутун мусулмон оламига машҳурдир. Мир Алишер Навоий Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд ҳақида сўз юритиб “кимхога нақш боғламоққа машҳурлар” деб ёзган эди. Зотан, тариқат пирлари бирор касбни ўрганиб, ҳаёт кечирганлар. Уларнинг тахаллуслари ҳам ўз касбларидан олинган. Жумладан, шайхул-машойих Абу Саид Харроз – маҳсидўз, шайхулислом Хожа Абдуллоҳ Ансорий – этикдўз, шайх Муҳаммад Саккок – пичоқчи, шайх Абулфайз Ҳаддод – темирчи, ўз замони қутби яъни, шайх Абул Аббос Омилий –ҳаммол, шайх Абулҳасан Нажжор – дурадгорлик билан шуғулланган. Уларнинг лақаблари ҳам касбу корини билдириб турибди: Бундан маълум бўладики, камолот чўққиси фақат илм-маърифат ва касб-ҳунар билан эгалланади. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонларнинг яхшиси бошқаларга фойдалироғидир”, деганлар. Ҳадиси шарифдаги “инсонларнинг хайрлиси” дегани, етук...

Президентимиз Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази қурилиши билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 ноябрь куни Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Ўтганлар хотираси ёд этилиб, Қуръон тиловат қилинди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ушбу мажмуа қошида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази барпо этилмоқда. Президентимиз Имом Бухорий мажмуаси, халқаро илмий-тадқиқот маркази ва ҳудудда жойлашадиган бошқа инфратузилма иншоотлари концепцияси билан танишди. Мажмуа ҳудудида чойхона, савдо шохобчалари, фаввора ва бошқа зарур объектлар қуриш режалаштирилган. Икки ён томонда ландшафт дизайни асосида маҳаллий шароитга мос бутазор ва гулзорлар ташкил этиш мўлжалланган. Давлатимиз раҳбари марказ концепциясида зиёратчиларга қулайликлар яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Ушбу марказ ҳажга отланган зиёратчилар келиб, буюк алломаларимиз меросидан баҳраманд бўладиган илмий-маърифий маскан бўлиши зарур, деди Шавкат Мирзиёев. Бунинг учун зиёратчиларга ҳамма қулайликларни яратиш, хусусий меҳмонхоналар барпо этиш лозим. Бу ерга зиёратга келган одамларнинг ибодат қилиши билан бирга, ҳадис илмини ўрганиши учун ҳам барча шароит яратилади. Лойиҳани амалга оширишда буни алоҳида ҳисобга олиш зарур. Келажакда ушбу марказ муқаддас динимизни, аждодларимизнинг ҳадисшунослик ривожига қўшган беназир ҳиссасини тарғиб қиладиган маскан бўлиши лозим. Президентимизнинг 2017 йил 27 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бугунги кунда мазкур марказ қурилиши жадал давом этмоқда. 6 гектар майдонни эгаллаган ҳудудда ҳадисшунослик олий мактаби ҳам барпо этилмоқда. Марказ биносида ҳадис, калом ва қироат илмини ўрганишга мўлжалланган хоналар, қўлёзмалар кутубхонаси, музей ташкил этилади. Давлатимиз раҳбари марказ қурилишини замонавий ва миллий меъморлик анъаналарини уйғунлаштирган ҳолда амалга ошириш, бунёдкорлик ишларида сифатли қурилиш материалларидан фойдаланиш, ҳудудда зиёрат туризмини кенг йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш юзасидан мутасаддиларга тавсиялар берди. uza.uz Бизни Телеграмда ҳам кузатиб боринг! 281